Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ ва Йилдирим Боязид номидаги университет: ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик бўйича асосий ҳужжатлар имзоланди



7-январь куни Йилдирим Боязид номидаги университет (Туркия) ректори жаноб Иброҳим Айдинли бошчилигидаги делегация ЎзМУга ташриф буюрди. Делегацияни университет ректори Авазжон Марахимов кутиб олди.

Учрашув давомида Туркиядан келган меҳмонлар Ўзбекистон Миллий университети фаолияти ва халқаро алоқалари билан танишдилар. ЎзМУ ректори Авазжон Марахимов меҳмонларга яқин келажакда фундаментал тиббиёт, сунъий интеллект ва интеллектуал технологиялар, шунингдек муҳандислик тадқиқотлари соҳасида кадрлар тайёрлашга қаратилган янги факультетлар очилиши бўйича лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди. ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов ўз нутқида 1,5 йил олдин Кимё факультетида очилган Нобел мукофоти лауреати, асли туркиялик бўлмиш Азиз Санжар номидаги лаборатория олимларининг саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Йилдирим Боязид номидаги университет ректори учрашув иштирокчиларига ўқув юртининг вазифалари ва илмий-ўқув дастурлари тўғрисида маълумот берди. Университет  2010 йилда Анқара шаҳрида ташкил этилган. Университет 12 факультетда, жумладантиббий, юридик, аерокосмиксоҳалардаўқишимкониятиниберади. Университет таркибида консерватория ҳам фаолият кўрсатади. 2700 талаба ёки университет талабаларининг 10 фоизидан кўпроғи 107 хорижий давлатларнинг фуқаролари, уларнинг 22 нафари ўзбеклардир. Университетда иккита касб-ҳунар коллежи мавжуд бўлиб, бири Тиббиёт касбий таълим коллежи бўлса, яна бири - Анқара касбий таълим коллежидир.

Учрашув давомида жаноб Иброҳим Айдинли ЎзМУ раҳбариятининг Ўзбекистоннинг келажакдаги инновацион-технологик ривожланиши учун илмий-таълим майдонини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг стратегик аҳамиятига тўхталиб ўтди. Йилдирим Боязид номидаги университет ректори, унинг фикрича, бутун мамлакат миқёсида амалга оширилаётган "Янги Ўзбекистон" лойиҳаси натижаларидан жуда таъсирланганини таъкидлади. Барча соҳалардаги ислоҳотлар, жумладан, олий таълим тизимидаги ўзгаришлар, янги, истиқболли, инновацион йўналтирилган ўқув йўналишларини ташкил этиш янги Ўзбекистон учун кучли кадрлар базасини яратади, бу эса мамлакатнинг интеллектуал ишланмалар бўйича жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлайди.

Йилдирим Боязид номидаги университет ректори,  жаноб Иброҳим Айдинли фундаментал фанлар факультетида магистратура йўналиши бўйича алмашинув таълим дастурини ташкил этишга тайёрлигини билдирди. Унинг доирасида талабалар алмашинуви йўлга қўйилиши мумкин.

ЎзМУ ректори Авазжон Марахимов магистрлик ва докторлик (PhD) дастурлари бўйича қўшма таълим дастурларини амалга оширишга қизиқиш билдирди. Ва қўшма режаларни амалга оширишдаги биринчи қадам сифатида у туркиялик ҳамкасбига бу йил тенг ҳуқуқли асосда икки ҳафталик ёзги мактаб ташкил этишни таклиф қилди. Бундан ташқари, ЎзМУ фундаментал тиббиёт, ахборот хавфсизлиги, биомуҳандислик, тарих, адабиёт ва маданият соҳаларида қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, Йилдирим Боязид номидаги университети ўқитувчилари ва талабалари учун ўзбек тили курсларини ташкил қилиш имкониятига эга эканлигини таъкидлади.

Дўстона учрашув давомида, Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи университетлари ректорлари бугунги университетлар юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш орқали келажакдаги миллий ривожланишни белгиловчи вазифани бажаришга даъват этилишлари зарурлигини таъкидладилар. Келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш натижаларига кўра, ректорлар Авазжон Марахимов ва Иброҳим Айдинли ўзаро англашув меморандуми, "Мавлоно” алмашинув дастури протоколи, шунингдек    Эрасмус + лойиҳаси бўйича академик ҳаракатчанликка оид университетлараро битимни имзоладилар.

ЎзМУ халқаро алоқалар бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura