Хорижий абитуриентлар учун

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЕВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ ИТТИФОҚИГА АЪЗО БЎЛИШИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ


Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистон Миллий университетида талабалар билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари ва масъул ходимлари, Ўзбекистон Миллий университети ректори ҳамда 50 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва университетнинг 500 дан ортиқ талабалари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – марказ директори Обид Ҳакимов, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошлаган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ҳақида гапирди.  Фаол ташқи сиёсат, экспортга йўналтирилган ривожланиш моделини амалга ошириш, миллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бозорларини кенгайтириш миллий сиёсатнинг асосий мақсадидир.
Тадбирда  Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов: "Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлиши оқибатлари таҳлили" мавзусида тақдимот ўтказди.
Тақдимот давомида Обид Хакимов ЕОИИ доирасида интеграция жараёнларининг таъсирни баҳолаш ва батафсил таҳлил қилинган кенг кўламли ишлар ҳақида гапирди. Жумладан, тадқиқот натижалари ва ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётига олиб келиши мумкин бўлган самаралар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Жумладан, "-Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши миллий маҳсулотларнинг Иттифоқ мамлакатлари бозорларига чиқишидаги тўсиқларни йўқотиши ва экспортчилар учун боғлиқ харажатларни сезиларли даражада камайтириши мумкин. Иттифоқнинг кенгайиши, бу ташкилотнинг бошқа давлатлар билан эркин савдо зоналарининг ташкил этилиши ўзбек экспортининг бу мамлакатлар бозорларига кириб боришига кўмаклашади", - деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори. Шуниндек, Иқтисодий мақсадлар нуқтаи назаридан  ЕОИИга аъзолик ўзбек бизнеси учун фойдалидир. Агар Ўзбекистон Иттифоққа аъзо бўлса, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорига чиқишади, меҳнат муҳожирлари учун тенг шароитлар яратилади ва Россиянинг инвестиция ресурслари ва технологияларидан кенг фойдаланиш имконияти яралишини таъкидлади.
Тадбирда иқтисодиётнинг турли тармоқлари шароитида Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши мумкин бўлган таъсири бўйича тадқиқотлартақдим этилди.
Хусусан, ЕОИИга аъзо бўлгандан кейин Ўзбекистон Ягона божхона маконининг бир қисмига айланади, бу ерда ЕОИИ умумий божхона тарифи қўлланилади.
Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлиши билан Ўзбекистонда боғдорчилик ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга ёрдам берадиган чегаралардаги кераксизталаб ва тўсиқларни бартараф этиш орқали етказиб бериш логистикасини яхшилайди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни камайтиради. Ўзбекистон саноати модернизация қилинади. Мамлакатнинг фойдаланилмаётган экспорт салоҳияти ЕОИИ мамлакатлари бозорларида самарали амалга оширилиши кутилмоқда.
ЕОИИга аъзоликда Ўзбекистон маҳсулотларинингэкспорти ошиши транспорт харажатларининг пасайиши ва экспорт товарларининг Қозоғистон ва Россия ҳудуди орқали транзит қилинишини соддалаштириш туфайли саноатнингфойдаланилмаган экспорт салоҳиятини ишга солиш ваЎзбекистоннинг ЕОИИ аъзо мамлакатлар бозорларига экспорт қилинадиган маҳсулот турларини кенгайтириш мумкин.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директорининг талабалар билан учрашуви икки соатдан ортиқ давом этди. Унда Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига янада интеграциялашуви ҳақида саволлар берилди. О.Хакимов талабалар ва университет раҳбариятининг барча саволларига имкон қадар батафсил жавоб берди, суҳбат конструктив ва мазмунли бўлиб ўтди.

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura