Хорижий абитуриентлар учун

Ёш факультет дунё ёшлари нигоҳида


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети 2 йил олдин 100 ёшни қарши олди. Бу давр мобайнида жуда катта ўзгаришлар юз берди. Бундай ўзгаришларнинг яққол далили сифатида Ўзбекистон Республикасида мамлакатни модернизация қилиш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштириш мақсадида устувор йўналишлар бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди, хусусан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг ривожланиши ҳам киради.

Шу аснода, 2018-йилнинг 8-августида Ўзбекистон Миллий Университети таркибида таеквондо ва спорт фаолияти факултети ташкил этилди. Бугунги кунда бу факултетдан кучли ва етакчи спорт усталари етишиб чиқмоқда. Бутундунё таеквондо дўстона алоқаларини яхшилаш фонди томонидан Кореянинг етакчи Университет талабаларини Ўзбекистоннинг айнан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетига жалб қилинганлиги ҳам бежизга эмас. Университетнинг Халқаро бўлими бу талабалар билан суҳбат олиб боришди ҳамда уларнинг Университетимиз ҳақидаги фикрларини тинглашди.

Лее Го Еун, Лим Жун Су, Парк Сун Мин, Ким Мин Гу таеквондонинг кўргазмали чиқиш йўналиши бўйича ўқишларини таъкидлашди. Уларга айнан нега Ўзбекистонни танладингиз дейишганда, спортчиларимизни тактик ва техник тайёргарликлари яхши эканлиги, талалбаларимизнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, савия жиҳатдан жуда юқори эканлигимизни айтиб ўтишди. Шунингдек, яна қатор саволлар билан мурожаат қилдик. Улар бир ҳафтадан буён университетимизда семинар тренинг машғулотларини ўтказиб келишмоқда. Шунинг учун семинар тренингдан қандай натижа кутаётганликлари ва келгусида ҳам келиш ниятларингиз борми деб мурожаат қилдик. Aлбатта агар программа танланса яна қайтиб келишларини айтишди.

Шунингдек, семинар тренинг охирида барча ўрганган нарсаларини кўрсатиб беришларини айтишди. Улар Ўзбекистонга келганларидан буён пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиб чиққанликларини ҳам айтишди. Aйниқса, уларга Мустақиллик майдони, Aмир Темур хиёбони, Ў збекистон давлати тарихи музейи, бозорларимиз ёққанлигини тўлқинланиб гапириб беришди. Бу орқали Ўзбекистонни, бизнинг ёшларимизни бутун дунё мамлакатлари қайта-қайта тан олаётганликлари айтиб ўтиш жоиздир. Бундай муносабатлар иккала давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳамда ўқув сифатини янада оширишга хизмат қилади. Бу ислоҳотларнинг барчаси ёшлар ҳамда уларнинг келажаги учун. Зеро, ёшлар келажак бунёдкорларидир.

Халқаро алоқалар бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura