Хорижий абитуриентлар учун

СОҒЛОМ ТАН, ЎТКИР АҚЛ ВА ЯХШИ АХЛОҚ ЗАМОНАВИЙ ЁШЛАР ШИОРИ


Мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида  – Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, – деган эди Президент Шавкат Мирзиёев.

      Ёшлар билан тўғридан-тўғри бевосита мулоқотни йўлга қўйиш анъанасига содиқ қолган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ҳам 2020 йил 17 январ куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари талаба-ёшлари билан  давра суҳбати ўтказди.

        Учрашувда талабалар кенгаши фаолияти, стипендияларнинг оптималлашуви, талабаларни иш билан таъминлаш, Ал-Хоразмий олимпиадасининг саралаш босқичини ташкиллаштириш, халқаро талабалар алмашинуви, чет тилларини ўқитиш самарадорлигини ошириш, ОТМларда ички алмашинувни йўлга қўйиш, ёш оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

       Хусусан, олий таълим муассасаларидаги талабалар кенгаши фаолияти билан боғлиқ масалага тўхталар экан, вазир бунда аввало, талабаларнинг фаоллиги муҳим эканлигини таъкидлади.

– Олий таълим муассасаларидаги таълим сифатини оширишда аввало, талабалар ўзини ўзи бошқариш ташкилотининг фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Масалан, фақат ОТМ миқёсида эмас, факультет ёки курслар миқёсидаги талабалар кенгашини ҳам жорий қилиш мумкин. Унинг тузилиши ва ваколатлари қандай бўлиши лозимлиги борасидаги таклифлар ҳам сизлардан чиқиши керак. Бу тизим самарали ишлаши учун яна нималарни амалга ошириш мумкин? Бу масалада биз сизларга суянамиз, – деди Иномжон Мажидов.

-                     Биз ёшлар билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг бевосита мулоқот қилиши бу хазилакам гап эмас. Бу бевосита юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар самарасининг бир кўриниши деб ўйлайман - дейди учрашувда иштирок этган ЎзМУ талабаси Сардор Бозорбоев. 

        Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирок этган талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди. Шунингдек, вазир талабалар томонидан айтилган таклифлар бўйича университет масъулларига тегишли топшириқлар берди.

Равшан  ОМОНОВ,

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura