Хорижий абитуриентлар учун

ТЎЙЛАР МУБОРАК


ЎзМУ Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2020 йил 22 январ куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Талабалар ижтимоий медиа марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ишлаб чиқилган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

      Ҳайрли ташаббусда ОЎМТВ, Олмазор туман ИИБ, “Оила” илмий амалий маркази, “Университет”, шунингдек, “Зиё” махалла фуқаролар йиғинлари  фаоллари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

-         “ Бугунги кундаги тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни дабдабали бўлишида хаддан ташқари бачкана, миллий қадриятларимизга зид холатларнинг пайдо бўлиши оқибатида жуда кўплаб оилавий ажримлар келиб чиқмоқда. Айниқса, тобора урфга айланиб улгурган одат яъни қизларни насл-насабига эмас балки ташқи кўринишига эътибор бериб келин қилиниши оқибатида келиб чиқаётган муаммоли вазиятларнинг статистик тахлили бўйича маърузалар тингланди ”- дейди ЎзМУ Хотин-қизлар қўмитаси раиси Лаълихон Мухамеджановна.

        Тадбирда яна бугунги кундаги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Мухаббат тарихлари” оқибатида келиб чиқаётган оилавий низолар хақидаги видеороликлар ҳам намойиш қилинди.

        Хулоса қилиб айтганда тўйлар яхшиликдан нишона, лекин меъёр чегарасидан чиқмаса албатта.

Равшан ОМОНОВ,

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura