Хорижий абитуриентлар учун

Соғлом оила – соғлом жамият


Ҳар бир инсон улғайиб маълум ёшга етганда оила қуриб яшашни, жисмоний соғлом, маънавий етук фарзандларни вояга етказишни хоҳлайди. У ўзи учун ҳаётнинг мазмуни оила қуриб яшашда эканлигини англай бошлайди. Бунда, энг аввало, тўлақонли оила қуриш учун эркак ҳам, аёл ҳам ҳар томонлама етук бўлиши лозим. Минг афсуски, сўнги вақтларда қизларни эрта турмушга узатиш энг долзарб ва ҳаммани бирдек ўйлантирадиган муаммоли масалалардан бўлиб қолмоқда.

Жорий йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Медиа марказида Ўзбекистон Миллий Университети Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Олмазор тумани “Оила” илмий амалий маркази, "Соғлом авлод" маркази ва “Университет” махалласи фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда университет талаба-қизларни оилавий хаётга тайёрлаш, эрта турмушнинг қизларга жисмоний ва маънавий жиҳатдан салбий таъсирларга бағишланган давра сухбати бўлиб ўтди. Тадбирда Олмазор тумани “Оила” илмий амалий маркази раҳбари Марғуба Махмудхўжаева,  “Университет” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Малика Бобоқулова,  университет "Соғлом авлод" маркази раҳбари Раъно Рустамова, Ўзбекистон миллий университети Хотин-қизлар қўмитаси раиси Лалихон Муҳаммаджонова ҳамда университет талаба-қизлари ва профессор-ўқитувчилари  иштирок этдилар.

– Бугун янги қурилаётган ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, ундан соғлом авлод дунёга келиши, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш энг долзарб вазифалардан бири, – дейди университет "Соғлом авлод" маркази раҳбари Раъно Рустамова. –  Ана шу илк қадам – қизларимизнинг вояга етиб, турмушга чиқиши билан бевосита боғлиқдир. Эрта турмушнинг олдини олиш, нафақат турмуш қуриш ёши ҳақида, балки эрта турмушнинг ёшлар ҳаётига, саломатлигига салбий таъсирини олдини олишдадир. Ўйламай қўйилган қадам  бир неча оилаларнинг ташвишига сабаб бўлади. Эрта турмушга чиққан қизларимизда камқувватлик, болаларни ногирон ёки нобуд бўлиши, туғруқдан кейинги касаллик асоратлари ҳам руҳан, ҳам жисмонан турмушга тайёр аёлларга нисбатан бир неча баравар юқоридир.

          Тадбир давомида соҳа мутахассислари томонидан тайёрланган мавзуга оид слайдлар, видеороликлар ва кўргазмали воситалар асосида эрта турмушнинг қизларга жисмоний ва маънавий тарафдан салбий таъсирлари ҳақида батафсил маълумот берилди.      

Тадбирда талаба-қизлар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura