Хорижий абитуриентлар учун

ИЛМ-ФАНДА ЎЗАРО ХАМКОРЛИК


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Халқимиз шуни яхши билиши керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради”, дея таъкидлаган эдилар.

Шу маънода, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида илмли, билимли ва маърифатли ёш авлодни тарбиялаш йўлида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан биргаликда, олий таълим ва умумий ўрта таълимни узвийлигини ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ташкил этилган.

Университет профессор-ўқитувчилар ташаббуси билан жорий йилнинг
1 февралдан 8 февралигача Жиззах вилоятида университетга бириктирилган мактабларда турли илмий ва маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Шунинг узвий давомийлиги сифатида жорий йилнинг 7 февраль куни университетнинг “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Нигина Шермухамедова Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 13 мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларига “Диний дунёқарашнинг функциялари” мавзусида 4 соатлик маъруза машғулот олиб борди. Ўқитувчи ва ўқувчиларда замонавий технологияларга асосланиб ўтказилган мазкур маъруза машғулоти катта қизиқиш уйғотди. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura