Хорижий абитуриентлар учун

ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ахборот ресурс марказида “ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР” учрашуви муносабати билан кўргазма ташкил этилди. Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибидаги Ўзбек-Исроил қўшма факультети, Таеквандо ва спорт фаолияти факултети, шунингдек, Математика, Кимё, Биология, География ва табиий ресурслар, Геология ва геоинформацион тизимлар,Тарих факультетлари ҳамда Турин политехника университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг ёш излунувчилари, иқтидорли ёшлари ўз илмий лойиҳа, дастур ва ишланмалари ҳамда эришган муваффақиятлари ҳақида йиғилганларга тақдимот қилиб беришди.

“Инсоният такомиллаша борган сари ўзи ишини доимий равишда енгиллаштирган ҳолда, уни сунъий интеллект зиммасига юкламоқда. Ишлаб чиқаришни роботлаштириш бир қатор имтиёзларни юзага чиқаради. Факультетимиз талабалари ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, муҳандислик математикаси, компьютер илмлари, технологиялар менежменти, биотехнология ва нанотехнология соҳалари ҳамда иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб боришмоқда”,  - дейди Ўзбек-Исроил қўшма “Юқори технологиялар ва муҳандислик математикаси” факультети  декани Ҳикмат Сабуров.

Ёш иқтидор эгаларининг тақдимотлари барчада яхши таассурот қолдирди. Университетда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қувонарли.



Университет илмий-тадқиқот
бўлими медиа хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura