Хорижий абитуриентлар учун

ҚЎМИТА РАИСИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил  27 декабрдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувларида қолаверса ҳамда 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисига мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети Экология кафедрасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитаси раиси Бахром Тўлқинович Қўчқоров иккинчи маротаба талаба-ёшлар билан “ҚЎМИТА РАИСИ ВА ЁШЛАР” учрашуви ташкил этилди. Учрашувда Экология йўналишининг барча иқтидорли ва истеъдодли талаба-ёшлари, магистрлари иштирок этди. Учрашувда Б.Т. Қўчқоров Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълим йўналиши талабалари билан учрашиб эришилган ютуқлар ва мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари бўйича очиқ фикрлашишди. Бундан ташқари, 2020 йилнинг март ойида Қўмита билан ҳамкорликда ташаббускор талаба ёшлар ва қўмита ёшлари поездини ташкил этиб Орол денгизига яна бир бора экспедиция тариқасида боришга ва уша ҳудудда 2 гектар майдонда қўмита ва университетнинг янги боғини барпо этиш бўйича келишиб олинди. Қолаверса, жорий йилдан эколог талабалар учун дала амалий машғулотларини ва малака амалиётларини Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси базасида (қўриқхоналар, миллий боғлар, экологик инқироз кузатилаётган ҳудудлар) қолаверса йирик саноат корхоналарда ўташи, Қўмитанинг етакчи малакали амалиётчи ходимларни таълим жараёнига жалб этиш, кафедра филиалини ташкил этиш, ҳамкорликда бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги учун намунавий ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқишга келишиб олинди. Учрашув сунгида Б.Т. Қўчқоров факультет қошидаги Ғўза генетик линияларининг дунёда ягона бўлган коллекцияси ва Зоология музейи билан танишиб, Экология йўналишида таҳсил олаётган талабалар билан ҳар ойда мана шундай учрашувлар ташкил этишга вада берди.

Биология Факультети
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura