Хорижий абитуриентлар учун

Ёнингиздамиз...


Саратон билан касалланган болалар куни ёки (International Childhood Cancer Day) Халқаро болалар саратонига қарши кураш куни сайёрамизнинг кўпгина мамлакатларида 15 февраль санасида нишонланади. Ушбу кун бундай маънода Бутунжаҳон саратон билан касалланган болалар ота-оналари конференицияси (ICCCPO) иштирокчилари ташаббуси билан илк бор  2001 йил календарида пайдо бўлган. Бугунга келиб 90 дан ортиқ мамлакатларда Халқаро Болалар Онкологлари жамиятлари қарамоғи остида саратон билан касалланган болалар куни ўтказилади.
Саратон билан касалланган болалар кунининг мақсади – аҳоли ўртасида саратон касалликлари тўғрисида хабардорликни ошириш, шунингдек, бу касалликнинг олдини олиш, аниқлаш ва унга қарши курашишга эътиборни қаратишдан иборатдир.
ЎзМУ  ижтимоий иш йўналиши “Волонтёрлар клуби” талабалари Гемотология ва қон қуйиш Илмий-Тадиқиқот институтининг 2-болалар бўлинмасида ушбу кунга бағишланган тадбир ўтказдилар. Ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш жараёнида ижтимоий иш йўналишининг барча талабалари иштирок этдилар. Онкологик касалхонада волонтёрлар болалар билан арт-терапия ёрдамида ривожлантирувчи машғулотлар олиб бордилар, улар билан турли мавзуларда мулоқот қилдилар ва совғалар улашдилар.

Жавохир ИСМОИЛОВ
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат  бўлими
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura