Хорижий абитуриентлар учун

ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ - ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ТАҲДИД


Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Кимё, География ва табиий ресурлар, Журналистика факультетлари томонидан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Олмазор туман Маҳалла Кенгаши, Олмазор туман ИИБ билан ҳамкорликда “Экстремизм ва терроризм-ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида маънавий-маърифий анжуман ташкил этилди.

       Анжуманда сўзга чиққан Кимё факультети декани Шахноза Кадирова, Олмазор туман Махалла Кенгаши раиси ўринбосари  Хожакбар Вафаев, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин  Эшбеков, Олмазор туман ИИБ Профилактика инспектори Зайниддин Мирзаевлар иштирокчиларга қуйидагича мазмунда нутқ сўзлашди: 
       - Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, ҳар бир даврда мудҳиш жараёнларга жамики инсоният қарши курашни амалга ошириб келган-ки, бугунги кунда ҳам бундайин диний экстремистик ва терористик ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган қабиҳ ҳодисаларга бутун дунё ҳамжимияти биргаликда кураш олиб бормоқда. Мазкур соҳадаги амалий саъй-ҳаракатлар самарадорлигини ошириш мақсадида, илғор хорижий тажриба асосида 2018 йил 30 июлда Ўзбекистон Республикасининг “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Қолаверса, давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида «Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади» – деган эди. 2018 йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциянинг қабул қилиниши  Президентимиз илгари сурган ташабуснинг амалий ифодаси бўлди. Сўнгги пайтларда бутун дунё мамлакатларини диний экстремизм ва терроризм ташвишга солиб келмоқда. Ҳозирда диний экстремизм ва халқаро терроризм дунё мамлакатлари учун нафақат ташқи, балки ички хавфсизликка ҳам дахлдор масалага айланди. Республикамиз экстремизм ва терроризм билан бирга уни молиялаштириш билан узвий боғлиқ бўлган наркобизнес ва наркотрафикка қарши курашда ҳам қатъий сиёсат олиб бормоқда. 
       Ўзбекистон Республикасининг террорчиликни бартараф этиш билан боғлиқ фаолияти террорчиликнинг ҳар қандай кўринишига зарба бериш, халқаро террорчиларни жазолаш механизмидан тўлиқ фойдаланиш ва террорчиликка қарши курашда бошқа давлатларга кўмаклашиш каби тамойиллар асосида амалга оширилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Зеро, бу борада аниқ чора-тадбирлар белгиланмас экан, самарали натижаларга эришиб бўлмайди. 
      Ўзбекистон Европа Кенгаши доирасида ҳам терроризмга қарши курашга қаратилган 7 та халқаро шартномани имзолаган. Ўзбекистон Республикаси экстремизм ва терроризмга қарши кураш масалаларида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти, Евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти, Ислом конференцияси ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳам фаол иштирок этмоқда.
      Экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши курашиш бўйича “Ўзбек модели” шарофати билан мамлакатимизда терроризм билан боғлиқ жиноятлар сони ўтаётган йилда 1,7 баробар камайган. 
      Кимё факультети талабаси Достон Шомуродов томонидан маърузачиларга қарата “Негатив ахборот тарқатувчи ижтимомй тармоқларни нима сабабдан блокланмайди ?” – деган саволига Олмазор туман ИИБ Профилактика инспектори, лейтенант Зайниддин Мирзаев ва Журналистика факультети декан ўринбосари Равшан Омонов томонидан батафсил жавоб берилди.
Айниқса, Олмазор туман “Дўстжонбой” жомъе масжиди имом-хатиби Бахром Отажоновнинг Буюк аждодларимиз Имом ал-Бухорий, Нажмиддин Кубро, Аз-Замахшарий, Ал-Мотуридий ва Алихонтўра Соғуний боболаримиз ва уларнинг асарлари ҳамда унинг таълим-тарбияда қанчалик аҳамияти беқиёс эканликлари ҳақида гапириб ўтдилар. Кейин диний экстремизмнинг салбий оқибатлари, жамият ҳаётига хавф солиши ҳеч кимга сир эмаслигини, унинг мақсади кишиларни диннинг асл моҳиятидан чалғитиб, улар онгида динни кескин ва мутаассибликка хос ҳаракатлардан иборат қилиб шакллантириб, халқда тузумга нисбатан норозилик,  амалга оширилаётган ислоҳотларга тўсқинлик қилиш каби ёмон иллатларни тарғиб қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Маърузаси давомида диний экстремизм, фундаментализм, ақидапарастлик, терроризмни бугун бутун дунё халқлари қоралашини, чунки, уларнинг асл мақсади диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний қадриятлар ва ахлоқий фазлатларга қарши қаратилганлигини, терроризм — дин, миллат, чегара билмаслигини ҳамда ҳаётда яшашдан мақсади бўлмаган, инсоний ҳис-туйғуларини йўқотганлар ана шундай қабиҳ ишларга қўл уришларини таъкидлади. Шунингдек, сўнгги пайтларда террористик гуруҳлар томонидан интернет тармоғида тарғибот-ташвиқотнинг кучайтирилгани бу йўлга билиб-билмай кириб қолаётганларнинг сонини ортишига сабаб бўлаётганлигини, яна бир ачинарли ҳол, ақидапарастлар ёшлар ичидаги фаоллигини, меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш каби усулларни амалга ошираётгани хақидаги маърузасини талаба-ёшлар қарсаклар садоси билан қаршилашди.

       Ўтказилган маданий-маърифий профилактика тадбирида Кимё, География ва табиий ресурслар, Журналистика факультетларидан қатнашган 150 нафар талаба-ёшларда ижобий таассурот қолдирди
 
Ғуломжон АБДУРАҲМОНОВ
Жаҳонгир ИСОҚОВ
Равшан ОМОНОВ.
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura