Хорижий абитуриентлар учун

Ёш иқтисодчиларга маҳорат дарслари


 Ўзбекистон МИллий университети Иқтисодиёт факультети талабаларига Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Шарофиддин Назаров,  Давлат Активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи Абдусамат Химматов  , Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар кадрлар бўлим бошлиғи Фурқат Фозилов  иштирокида маҳорат дарслари ўтказишди.
Учрашувда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилиниб, устувор йўналишлари бўйича изоҳлар бериб ўтилди. 
Маҳорат дарсида талабаларга Давлат Активларини бошқариш агентлиги фаолияти, кўрсатиладиган хизмат турлари, агентликнинг тузилиши, вазифалар, марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Мутахассислар талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар беришди.

Учрашув сўнгида Давлат Активларини бошқариш агентлиги ва ЎзМУ Иқтисодиёт факультети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
                        
 ЎзМУ ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura