Хорижий абитуриентлар учун

Олий Мажлис депутати – талабалар турар жойида меҳмонда


Ўзбекистон Миллий университетида Хорижий филология факультети  томонидан ЎзМУ 16-сонли талаблар турар жойида  “Тинчлик- энг олий неъмат”    мавзусида давра сухбати ташкил этилди.

         Ўтказилган давра суҳбатига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Нуриддин Султонов, Олмазор тумани ИИБ ходими Баҳодир Қудратовлар ташриф буюришди.

Давра суҳбатини Хорижий филология факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Хуршид Эргашев очиб берар экан: Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат, давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи эканлиги, миллий хавфсизлигимиз — биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлиги кафолатидир. Биз бугун янги Ўзбекистонни ёшларимиз билан бирга қураётган эканмиз, кексаларимизнинг эрта тонгдан юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин дея юртимизнинг хар тонгини кутиб олишларида хам хикмат бор.Чунки тинчлик ва осойишталик уни асраб авайлаш,бугунги доруломон кунларни қадрига етиб яшашдек  бахт дунё мамлакатлари қаторида Ўзбекистон Республикамиз учун хам мухим саналади. Тинчлик бор юртда истиқбол, тараққиёт, юксалиш бўлади. Дунё минтақасида бугунги кунимиз тинч ўтди,эртага нима бўлади деган хадик ва хавотирда, нафақат олий ўқув юртларида балки бошланғич мактабда ўқиш орзусида юрган ёшларни минг-минглаб учратишимиз мумкин. Шу боисдан, биз ёшлар бугунги тинч ва осойишта хаётимизни асраб авайлашимиз хамда бу кунларимизнинг шукронаси сифатида илм ўрганишимиз , юрт равнақи учун муносиб хиссамизни қўшмоғимиз лозим”-деди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Нуриддин Султонов эса мустақилликка эришганимиздан сўнг энг катта бойлигимиз халқимизнинг тинч ва осуда хаёти бўлди десак, муболаға қилмаган бўламиз.Жамиятимиздаги ўзаро хурмат ,мехр-оқибат ва бағрикенглик каби олийжаноб фазилатлар,миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун яшаш тамойиллари тобора мустахкамланиб бораётгани юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакиллари томонидан хам кенг эътироф этилмоқда.Мамлакатимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила фарзандаларидек ахил ва иноқ яшаётганликлари таъсиридан халқимизнинг турмуш тарзи янада юксалмоқда.Хозирги вақтда юртимизда 16 та диний конфессия, 2200 дан ортиқ диний ташкилотларнинг диний бағрикенглик асосларига риоя қилган холда ўзаро тинч-тотув яшаётганликлари сўзларимизнинг далилидир.

  Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 18-моддасига кўра “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил хуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар”.Бундан кўриниб турибдики, юртимизда инсон хуқуқлари  тамойиллари миллалараро тотувлик ва бағрикенглик тамойиллари асосига қурилганлигидир.

Юртимиз тинчлиги йўлида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари билан ахил- иноқ истиқомат қилиш билан бир қаторда дунё хамжамияти мамлакатлари билан хам тенг хуқуқли тарзда тинчлик ғояларини илгари сураётганлигимиз келажагимиз бўлган ёшларимиз учун яратилаётган кенг имкониятлардан биридир.  Биз нафақат миллалараро тотувлик балки,  халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган “Қўшнинг тинч-сен тинч” деган умрбоқий иборамизда хам қўшни мамлакатлар билан тотувликда, хамжихатликда хамкорликни йўлга қўйганмиз.Юртимизда  нафақат дунё мамлакатлари учун балки асрлардан буён бир чашмадан сув ичаётган қўшни мамлакатлар учун хам очиқлик сиёсати олиб борилмоқда.

Юқорида таъкидлаб ўтган саъй-харакатларимизнинг туб замирида тинчлик ва фаровонлик сиёсатини олиб бораётган юртбошимизнинг, хамда тинчликсевар халқимизнинг машаққатли мехнатлари ётибди.Биз тинч Ватаннинг фарзанди эканлигимизга жавобан, дунёга  тинчлик ғояларини тарғиб этишда камарбаста бўлишимиз керак”- дейди халқ ноиби.

Халқ ноибининг сўзларини давом эттирар экан Олмазор тумани ИИБ ходими Баходир Қудратов қуйидагича нутқ сўзлади:

-  “Тинчлик ва осойишталигимизни асраб авайлашимиз,уни қадрига етишимизда нафақат хуқуқни мухофаза этувчи идоралар ходимилари балки сиз ёшлар билан биргаликда ташаббус кўрсатмоғимиз керак..Бугунги кунда дунё минтақаси хавфсизлигига тахдид солиб турган терроризм ва диний экстремизмнинг ҳар бир давлатга таҳлика солиб турувчи кирдикорларининг келиб чиқиш сабаблари, кўринишлари, ёшларни, айниқса, ўз халқининг тарихини, маданиятини, етарлича билимга эга бўлмаган  ва шу билмаслик яратган ғоявий бўшлиқ сабаб ҳар хил экстремистик гуруҳларга ўзлари билиб-билмай кириб қолаётган йигит ва қизларни тўғри йўлга йўллаш, жаҳолатни маърифат билан маънан "ўлдириш” кераклиги ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек,  маърузада терроризм ва экстремизм ёш авлод   онгини эгаллаш, назорат қилишни кўзлаб  иш юритаётгани барчамизни янада сергакроқ бўлишга ундайди. Одамнинг  ўз мустақил фикрига, мустаҳкам   эътиқодига, миллий  қадриятлар,  шаклланган  дунёқараш ва  мустаҳкам иродага эга бўлиши турли шаклларда, гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишда содир этиладиган тазйиқларга бардош  беришнинг асосий шарти ҳисобланади.

Давра суҳбати давомида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олдилар. Суҳбат қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Демак, ёшларимиз  мустақил фикрга  эга бўлишларига эришиш  барчамизнинг вазифамиздир.Зеро, ёшлар онгида қандай кайфият устун бўлса, кейинги авлодга ҳам бу албатта ўз таъсирини ўтказади. Бугун барчамиз дунё давлатларига терроризм ва эстремизм қандай офатлар олиб келаётганлигини кўриб турибмиз. Мана шундай нотинчликлар сабаб, миллионлаб инсонлар ҳалок бўлмоқда. Биздачи, яратганга шукрки тинчлик, осойишталик ҳукм сурмоқда. Бу улуғ неъматни қадрига етиб, уни кўз қорачиғимиздек асраш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Ҳуршид ЭРГАШЕВ,

Хорижий филология факультети декан ўринбосари

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura