Хорижий абитуриентлар учун

Халқаро грантлар ҳамда академ алмашинув курслари бўйича талабалар билан мулоқот бўлиб ўтди.


“Халқаро грантлар ҳамда қисқа муддатли академ алмашинув курслари”мавзусида ўтказилган учрашув ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

2020 йил 26 февраль кунида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўлими ташаббуси билан“Халқаро грантлар ҳамда қисқа муддатли академ алмашинув курслари” мавзусида ЎзМУ “Ҳаракатлар стратегияси” хонасида иқтидорли талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Халқаро алоқалар бўйича проректор, халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўлими бошлиғи, факультет ўқув ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, магистрант ва талабалар ҳамда эркин тингловчилар, жами 90 киши қатнашди.

Индонезия, Корея, Малайзия ва Туркия давлатлари университетлари таклиф қилган қисқа академ алмашинув, ёзги мактаблар ва амалиёт ўташ курслари билан талабалар таништирилди. Учрашув доирасида тақдимотлар ўтказилиб, жумладан Жанубий Корея давлатининг “Фан ва тенология институти”, Индонезиянинг “Аирланга” университети, Малайзия техник ҳамкорлик дастури ҳақида тақдимот Халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўлими услубчиси Миржалол Яхшибоев томонидан таништирилди. 

ЎзМУ халқаро бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura