Хорижий абитуриентлар учун

АКАДЕМИКЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ


Куни кеча Ўзбекистон Миллий университети Кимё факультетида талаба-ёшлар онгида илм-маърифатга иштиёқни кучайтириш, касбга садоқатни тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари Сойибжон Негматов ва Ҳабибулла Акбаровлар билан очиқ мулоқот соати ташкил этилди.

    Очиқ мулоқотда Кимё факультетининг профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилари, магистрантлари ва талаба-ёшлари иштирок этишди.

    Учрашувда устоз академиклар ёш тадқиқотчиларга 2020 йилни Давлатимиз раҳбари томонидан “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” – деб эълон қилинишининг мазмун-моҳияти нақадар муҳим эканлигини таъкидлашди. Айниқса, кимё фанига алоҳида эътибор қаратилаётгани қувонарли ҳол эканлигини яна бир бора эътироф этиб, жумладан кимё фанининг ривожланиши республика иқтисодиётига нақадар муҳим эканлиги, етук малакага эга бўлган кимёгар кадрларни тайёрлаш бугунги Ўзбекистон учун энг долзарб вазифа эканлигини аниқ фактлар ва ҳаётий тажрибалари мисолида баён этишди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари Сойибжон Негматов ва Ҳабибулла Акбаровлар ўзлари томонидан фаннинг кимё соҳасидаги илмий кашфиётлари, унинг давлат ва жамият ривожидаги ўрни ва роли хақида батафсил тушунтириш беришди.

Учрашув ёш тадқиқотчилар, магистрантлар ва талаба-ёшлар қалбида олам-олам ижобий таассурот қолдирди. Талабалар устоз академикларга мазмунли мулоқот учун миннатдорчилик билдириб, келгусида мулоқотни янада кўпроқ бўлиши таклифини илгари суришди.

Ғуломжон АБДУРАҲМОНОВ,

Кимё факультети Ёшлар биланишлаш бўйича декан ўринбосари

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura