Хорижий абитуриентлар учун

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ


2020 йил 9 март куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ҳаракатлар стратегияси хонасида Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусидаги соҳанинг малакали мутахассислари иштирокида талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Марахимов Авазжон Рахимович, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Матмуратов Батир Джолдасович, Бош прокуратура академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий таълим маркази бошлиғи Исмоилов Боҳодир Исламович, Ўзбекистон Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси масъул ходими, Ўзбекистон Маънаният ва маърифат маркази эксперти Эшназаров Мухаммадали Абдуназарович, Олий таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Базаров Отабек Хасанбаевич, ИИВ Академияси Криминология кафедраси доценти, полковник Рахимов Шариф Кобуловичлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси, коррупция хавф-хатарларини таҳлил қилиш асосида, аҳолининг кенг қатламини ушбу иллатлардан хабардор қилиш ва фуқароларнинг айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онги, маданиятни оширишга қаратилган чора тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, унга имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш каби ўта муҳим масалалар доирасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Тадбирда Бош прокуратура академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий таълим маркази бошлиғи Исмоилов Боҳодир Исламович фикр билдириб, “Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида “комплаенс назорат” (compliance control) тизимини жорий этиш, жумладан, профессор-ўқитувчилар ва бошқа ходимларининг юриш-туриши, шунингдек улар фаолиятида коррупцияни олдини олишга қаратилган намунавий касбий деонтологик талаблар тизимини ишлаб чиқиш жараёнларини жадаллаштириш зарур”лиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Очиқ мулоқотда қатнашган профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ўзларининг мазкур йўналишда вазирлик, идора, ташкилот ва муассасалар томонидан амалга оширилиб келинаётган ишлар бўйича қизиқтирган саволларига муносиб ва асосли жавобларни олишди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura