Хорижий абитуриентлар учун

Биз бирлашиб бир кучмиз


Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети томонидан бу йил иккинчи маротаба ўтказилаётган "Орол ва ёшлар" шиори остидаги ўқув-илмий экспедиция иштирокчиларини Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот вокзалида худуд мутассаддилари ва кенг жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди. Давлат байроғини баланд кўтариб олган ташаббускор ёшлар тантанали марш билан Қўнғиротдан Мўйноқ томон йўлга тушишди. Ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасининг худудий бошқармаси томонидан сифатли транспорт хизмати кўрсатилмоқда. Биз йўлдамиз... Ёшларнинг кайфияти аъло даражада. Бирлашиб биз бир кучмиз. 

ЎзМУ Ахборот хизмати учун Қўнғиротдан махсус репортаж
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura