Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистонда этнологиянинг ривожланиши тарихи ва истиқболлари


Ўзбекистон Миллий университетида жорий йилнинг 11 март куни тарих факультети томонидан “Ўзбекистонда этнологиянинг ривожланиши тарихи ва истиқболлари” мавзуида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. ЮНЕСКО томонидан турли халқ ва ҳудудларнинг моддий маданият ёдгорликларини сақлаш билан бир қаторда уларга хос миллий урф-одат, анъана каби номоддий маданиятни ҳам асраб-авайлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, глобаллашув жараёнлари маданиятларнинг ўзига хослигини, унинг ранг-баранглигини инкор этилишига олиб келиши, бу эса ўз навбатида, маданиятлар ўртасидаги зиддиятларни келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланмоқда, тадбир мобайнида профессор-ўқитувчилар шу каби масалаларга эътибор қаратдилар.

Тарих фанлари доктори, А.С.Сагдуллаев:

Хусусан, мамлакат Президенти Ш.М.Миромонович томонидан бу каби муаммоларни ўрганувчи этнология ва антропология соҳасини тубдан ислоҳ қилиш зарурлиги таъкидланди. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида 2019-2020 ўқув йилида университетимизда Антропология ва этнология таълим йўналиши очилиб, ҳозирда бу йўналишда 40 га яқин талаба таҳсил олмоқда.

Ўзбекистонда этнология фанининг юксалишига О.Сухарева, Б.Кармишева, К.Шониязов, И.Жабборов каби олимлар улкан ҳисса қўшдилар. Улар орасида профессор Исо Муродович Жабборовнинг ўрни беқиёс. Олим нафақат этнологик тадқиқотлар билан машғул бўлди, балки, бу фаннинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказишда жонбозлик кўрсатди. Исо Жабборовнинг ташаббуслари ва саъй-ҳаракатлари билан университетимизда “Этнография” кафедраси очилди. И.Жабборов илм-фанга бахшида қилган умри давомида 14 нафар фан номзоди, 4 нафар фан докторини тайёрлади.

Бу каби фан фидойиларини ёд этиш, уларнинг хотираларини келгуси авлодга муносиб тарзда етказиш орқали ҳам илм-фан тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин. Тадбирда  этнология, хусусан, унинг мамлакатимизда шаклланиши ва ривожланиши хусусида ҳам атрофлича фикр юритилди. 

ЎзМУ ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura