Хорижий абитуриентлар учун

Мўйноқда агротехника амалиёти бошланди



Бугун экспедициянинг биринчи иш куни. Эрта тонгдан Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган "Орол ва ёшлар 2 " ўқув-илмий экспедиция иштирокчилари Мўйноқ туманида жойлашган қарийб 2 гектар майдонни эгаллаган ЎзМУнинг 1-ўқув-илмий полигонида агротехника амалиётини бошлашди. Ҳудудда 20 тур ва навдан иборат 1000 дона мевали, 400 дона манзарали дарахтлар, шунингдек, тупроқни эрозиядан сақловчи 250 дона ўсимликлардан иборат экологик плантация мавжуд. Мазкур экологик ўқув-илмий полигонни бундан роппа-роса бир йил муқаддам ЎзМУнинг Биология факультети ташаббускор талаба-ёшлари томонидан бунёд этилган эди. Ташаббускор, меҳнатсевар, бунёдкор ёшлар ва профессор- ўқитувчилари Ватан учун, шу замин учун ўзининг оз бўлсада ҳиссасини қўшиш бугун яна Мўйноқда. Дастлаб Биология факультети декани, профессор Тўхтасин Абдурахмонов томонидан кунлик бажариладиган ишлар тақсимлаб берилди. Ташаббускор ёшлар 5 та гуруҳга ажратилди. Факультет декани бошчилигидаги гуруҳ ҳудуд тупроғи, унинг ўзига хос хусусиятлари, доривор ўсимликлар табиати ва униш шартлари бўйича магистрант ва таянч докторантларга маҳорат дарслари ўтиш ва умумий ишни назоратига, кафедра мудири, доцент Рустам Аллабердиев гуруҳи экологик полигонга трактор ёрдамида ишлов беришга, декан ўринбосари Орзубек Файзуллаев гуруҳи янги мевали кўчатлар ўтқазишга, катта ўқитувчи Отабек Эшонқулов гуруҳи эса кўчатлар ва доривор ўсимликларга ишлов бериш ва оқлашга, ўқитувчи Жасур Мирзаев гуруҳи бўлса боғни бегона ўтларнинг қуриб қолган таналаридан тозалашга киришиб кетишди. Ҳашарга табиат ҳам ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида майин шамол ва ўртача иссиқликни ҳадя қилмоқда. Ёшларни шижоати ва кайфияти аъло даражада. Ҳамма иш билан банд. Биз эса уларни эл-юртга овоза қилиш билан бандмиз. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, марҳум  Эркин Вохидов таъбири билан айтганда "Бизлар ишлаяпмиз бу меҳнат холос. Бизлар ҳаддан ошмаймиз.Шунчаки Ватанни бошқалардан кўпроқ севамиз. Бизнинг дардимиз шудир укажон". Биз харакатдамиз. Ҳаракатдаги инсонни эса тани ва рухи соғлом, эътиқоди мустаҳкам бўлади. Эътиқод ва иродамизни тоблаш учун ушбу заминга қадам босдик азиз замондош. Сизчи?! Сиз нима билан бандсиз Ватандош?!                            

  Равшан Омонов, Экспедиция Ахборот хизмати раҳбари.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura