Хорижий абитуриентлар учун

МЎЙНОҚДА ЎЗМУНИНГ II ЎҚУВ-ИЛМИЙ ПОЛИГОНИНИ БУНЁД ЭТИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ


Бундан роппа-роса бир йил муқаддам Ўзбекистон Миллий университети Биология факультетининг ташаббускор талаба ёшлари  “Орол ва ёшлар” шиори остида Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Мўйноқ туманининг Шағрли қишлоғида 2 гектар майдонда мухташам боғ барпо этишган эди. Мазкур боғ бугун ўз ичига 14 турдан иборат 1000 донадан кўп бўлган мевали ва манзарали кўчатлардан иборат бўлган ЎзМУнинг ўқув-илмий полигони деб номланган.

       Авал хабар берганимиздек, бу йилги “Орол ва ёшлар 2” шиори остидаги ўқув-илмий экспедиция иштирокчилари томонидан кеча кун бўйи ушбу полигонда мевали ва манзарали ўсимликларга ишлов берилди. Янги кўчатлар ўтқазишди. Қисқа қилиб айтганда агротехника тадбирлари ўтказилди. 

      Бугун эса режага биноан Мўйноқ туманининг энг кўзга кўринган, экологик туризм учун қулай бўлган, махаллий халқ таъбири билан айтганда “Кемалар қабристони” нинг ёнгинасидаги қариийб ярим гектар майдонда ЎзМУнинг II ўқув-илмий полигонини бунёд этиш ишлари бошланди.

     Дастлаб худуд бегона ўсимликлар ва тошлардан тозаланди. Кейин эса Биология факультети декани Тўхтасин Абдурахмоновнинг илмий асосланган тавсияларига кўра ишлар бошланиб кетди.

    Энг қизиқарли жиҳатлардан бири ёшлик давримизни эсга солган “Эшшак минди” ўйини асқотди. Бу халқона ўйинни профессор Т.Абдурахмонов илмий асосга бўйсундириб, унинг вазифасини ўзгартириб нарвонга айлантирилди. Яъни худуд чегарасини гир айлантириб қоқилаётган баландлиги 150 см бўлган метал халқани болға билан қоқиш учун баланд бўй керак. Баланд бўй эса 3 нафар талабанинг бири бирини елкасига миниб олган ҳолда халқани болғалаш дегани.

       Нима ҳам дердик, устаси барибир уста-да. Айни вақтда иш қизғин давом этмоқда. Ҳозирча шу.

       Энди биз ҳам қоғоз-қаламни бир четга қўйиб умумий ишга қўшиламиз. Доно халқимиз айтганидек, “Ха деган туяга мадад”.

Равшанжон ОМОНОВ,

Экспедиция Ахборот хизмати раҳбари

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura