Хорижий абитуриентлар учун

МЎЙНОҚДА ҲАМ ҲАШАРДА ЎЗМУ ЁШЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11 март куни қабул қилинган фармойишига кўра жорий йилнинг 14-15 март кунлари юртимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган эди.









     Ҳамжиҳатлик, ободлик, меҳр-оқибат, файзу барака тимсоли бўлган ушбу тадбирни Наврўз байрами арафасида ўтказилишида ҳам чуқур рамзий маъно бор. Зеро, қутлуғ байрамлар, яхши кунлар арафасида ҳовлилар, уй-жойларни тартибга келтириш, маҳаллалар, кўча-кўйларни обод этиш, атроф-муҳитнинг озода ва саришталигини таъминлаш халқимизга ҳос бўлган ибратли анъаналардандир.

     Жорий йилги ҳашар мобайнида чор-атроф озодалигини таъминлаш билан бирга миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни асраш, жамиятимизда ўзаро меҳр ва оқибат, ҳамжиҳатлик, аҳиллик, тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлашга жиддий эътибо қаратилмоқда.

     Сўзимизнинг биргина исботи сифатида Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ҳамкорлигида ЎзМУнинг ташаббускор талаба ёшларидан иборат “Орол ва ёшлар 2” шиори остидаги экспедиция иштирокчилари томонидан Қорақалпоқ диёрининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Мўйноқ туманида ЎзМУнинг II ўқув-илмий полигонини бунёд этиш ишларини бошлаган фидойилар жамоасининг фаолияти мисолида кўришимиз мумкин.

    “ Бугунги ҳашар давомида 40 нафар талаба-ёшлардан иборат бўлган жамоа аъзолари ўқув-илмий экспедиция олдига қўйилган вазифалардан ташқари яна яқиндагина Тошкент шаҳрида #Yashil Vatanim# мевали ва манзарали дарахтлар экиш акциясини биринчи бўлиб бошлаб берган талаба-ёшлар бугун Мўйноқда ҳашар акциясини ўтказмоқда. Бундай Ватанга фидойи, ташаббускор ва меҳнаткаш ёшларни Республикамизнинг барча ҳудудларидан топиш мумкин. Фақат уларни тўғри танлаш ва уларга мотивация берилса бас, қолган ишлар ўз-ўзидан юришиб кетади ” – дейди суҳбатдошимиз ЎзМУ магистранти Нодиржон Ҳуррамов.

     Суҳбатдошимиз ЎзМУ Биология факультети Экология кафедраси мудири, доцент Рустам Аллабердиев таъбири билан айтганда, “ Ҳашар одамларни қанчалик инсонпарварлик, саҳоватпешалик, саранжом-саришталик каби эзгу амалларга чорловчи қадриятга айланганини бугун юртимизнинг ҳар қадамида ҳис этиш мумкин. Айниқса, ёшларнинг қўлни-қўлга бериб ишлашлари уларни наинки чиниқтиради, шу билан бирга ёш авлод қалбида ўз юртига, яшаб таҳсил олиб юрган гўшасига бўлган меҳр туйғуларини ҳам жўш урдириши табиий”.

     Айни вақтда иш қизғин давом этмоқда. Жараённи биз билан биргаликда кузатишда давом этинг.

       Равшанжон ОМОНОВ,

Экспедиция Ахборот хизмати раҳбари

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura