Хорижий абитуриентлар учун

“CRAFERS” дан маҳорат дарслари

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида илм-фанни ривожлантириш, ёшларимизни чуқур билимли, маънавиятли, маданиятли шахслар қилиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётини шакллантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, уни янги ва юқори босқичга кўтариш бош мақсадларимиздан бири бўлиши кераклигини таъкидладилар.


Иқтисодий-ижтимоий ҳаётимизда илмий ва технологик ривожланиш муҳимлигини бугун ҳар биримиз яхши англаймиз.

Тараққиётга эришиш учун эса ёшларимиз замонавий технологияларни, чет тилларини билиши, ўз соҳаларидаги амалиётдаги жараёнлардан хабардор бўлиб боришлари эртага уларни рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишлари учун замин бўлади.

Бу борада Иқтисодиёт факультетида назарий билимларни тизимли равишда амалиёт билан интеграллашуви кенг йўлга қўйилган.

Куни кеча талабалар факультет раҳбарияти ташаббуси  билан Марказий Осиёдаги ягона ҳисобланган ширинликлари ишлаб чиқариш комбинатига танишув амалиётига боришди.

Талабалар ташриф доирасида мутахассис сифатида жараёнларни кузатишди ва кузатувчи-иштирокчи сифатида амалиёт ўташди.


Талабаларнинг бизнес борасидаги саволлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги  босқичлар, ёшларни иш билан таъминлаш хусусида ҳам фикр алмашинилди. Тажрибали амалиётчи мутахассислардан маҳорат дарслари тингланди.

Амалиёт якунида корхона раҳбарияти билан факультет ўртасида талабаларнинг амалиёти масаласида ҳам келишиб олинди.

                                                                     ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura