Ҳурматли профессор-ўқитувчилар ва талабалар. Университетда таълим жараёнини узвийлигини таъминлаш мақсадида талабаларни масофадан ўқитиш тизими ишга туширилди. Энди сиз интернет браузерлари орқали университет сайтига ёки http://ettt.nuu.uz/ манзилига кириб, махсус логин паролингиз орқали семестрга ажратилган фанлардан видео ва аудио маърузалар, фанга оид бўлган материаллар билан танишишингиз мумкин. Профессор-ўқитувчилар бу платформада фанларга оид материаллар ва топшириқларни тизимли равишда тўлдириб боришларини маълум қиламиз.