Хорижий абитуриентлар учун

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Миллий университети Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан онлайн видео ролик ва иншолар танловини эълон қилади!
Ушбу танловда сиз бугунги синовли кунларда том маънода қаҳрамонлик кўрсатиб, бутун миллатни асраб қолишдек буюк ишларни амалга ошираётган, тун-у кун меҳнат қилаётган азиз шифокорлар, миллий гвардия ва ички ишлар ходимларининг  юксак жасоратлари акс этган видеоролик ва иншони 
(90) 1120029 телеграмм манзилига юборишингиз мумкин.  
Сиз жўнатган видеоролик ва иншоолар Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ботир Маллабаев, Журналистика декани Маҳлиё Мисроатова, Этика ва эстетика кафедраси мудири Лаълихон Муҳаммаджанова, Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири Ҳамидулла Болтабоевлар ва университет театр жамоаси режиссори Баҳтиёр Болтаев томонидан баҳоланади. Видеоролик ва иншолар бўйича  биринчи ўринни  олган 2 нафар иштирокчи  нодир китоблар ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланади!
 Шунингдек энг яхши видоэролик ва иншо Университет расмий веб сайтига жойлаштирилади.     

ҲУРМАТЛИ ТАЛАБАЛАР МАНА ШУНДАЙ ВАТАНИМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИНИ РУҲАН ВА МАЪНАН ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАНГ ва АЛБАТТА УЙДА ҚОЛИНГ!  

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura