Хорижий абитуриентлар учун

Талабалар диққатига!

Ўзбекистон Миллий университетида барча таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида (кундузги, кечки, сиртқи) масофавий ўқитиш тизими йўлга қўйилди. Ҳар бир профессор-ўқитувчи ва талабага тизимга кириш учун логин ва пароллар деканат томонидан юборилган. Ушбу тизимда 2019-2020 ўқув йилининг 2-семестрида ўқитиладиган барча фанлар бўйича мавзулар кетма-кетлигида ўқув ресурслари, маъруза матнлари, тақдимотлар, видеодарслар, амалий машғулот ва семинарлар бўйича материаллар, савол ва топшириқлар жойланган бўлиб, барча дарслар масофадан олиб борилади. Масофавий таълим тизимидан фойдаланиш йўриқномаси тизимнинг бош саҳифасида келтирилган. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura