Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистон Миллий университети ректори ташаббуси билан ажойиб танлов!

Шошилинг! 
Сиз учун махсус имконият!

🏠📲 Уйингиздан туриб танловимизга қатнашинг!
Эндиликда лайк йиғиб соврин эгасига айланишингиз мумкин!

✅ Ўз ижод намунангизга бошқаларни ҳам қизиқтира оласизми?
✅Истеъдодлимисиз? 🎶🎼🎤
✅Балки, эркин ва таъсирчан шеър ёки монолог ўқирсиз? 🤹‍♂️🎧 (муаллифлигингизда бўлса, нур устига нур) 🤩

Унда вақтни беҳуда ўтказманг! ⏰ Уйда тайёрлаган позитив экспромтингиз парчасини ижтимоий тармоққа (аудио ёки видео шаклда) жойланг ва лайк йиғинг!📺💽🤳

Ижодий ишлар ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларининг бирида ихтиёрий равишда тақдим этилиши мумкин. 
Етарлича лайк жамлаб қўйган ижодий намунангизни  телеграм манзилимизга юборинг 👉 @ravshan7277

❗️Ижодий ишлар "Мен ...... (исм-фамилия), Ўзбекистон Миллий университети ... (факультет номи) факультети талабасиман. Сизларга (ижодий иш номи) ... ни тақдим этаман" тарзида бошланиши сўралади.
 
📬📆 Танловга ишлар жорий йилнинг 20 апрелига қадар қабул қилинади.
Ғолиблар йиғилган лайклар сонига нисбатан танланади ва пул мукофотлари билан тақдирланади.💰💰💰

🥇 ўринга 3️⃣ миллион сўм (5 нафар иштирокчи)
🥈 ўринга 2️⃣ миллион сўм (10 нафар иштирокчи)
🥉 ўринга 1️⃣ миллион сўм (10 нафар иштирокчи) 

Жами 25 нафар ғолиблар аниқланади.🏆

Ҳаммаси оддий! Шавқингиз бўлса, бас! 💥💥

Уйингизда туриб буюк тарихимиз, бой маданиятимиз, миллий қадриятларимиз, янгиланаётган Ўзбекистонни тараннум этувчи таьсирчан шеър ёки монолог ўқиб, мазмундор мақола ёзиб,уни ижтимоий тармоққа жойланг, лайк йиғинг ва пул мукофотини қўлга киритинг!💰

#Ректор ташаббуси
ЎзМУ Матбуот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura