Хорижий абитуриентлар учун

Саховат ва кумак- Ўзбекистоннинг ўзига хос йўли

Бутун дунёни эгаллаб олган пандемия таҳликаси аста-секин чекинмоқда. Айрим жамиятшунослар хасталикдан кейинги дунё энди аввалгисига ўхшамаслигини башорат қилди. Ўйлашимча, коронавирус аввало, инсониятни ўзликка қайтиши учун туртки бўлди. Буни юртимизда давом этаётган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мисолида кўришимиз мумкин.
 Бутун дунё пандемия оқибатларига қарши турлича усуллар билан кураш олиб бормоқда. Олайлик, АҚШ, Россия ва Қозоғистон ўз фуқароларга қайтариб бериш шартисиз пул маблағлари ажратишни йўлга қўйди. Бунда фуқарога маълум миқдорда пул бюджетдан ажратилади. Натижада, фуқаролар ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланади. Ўз навбатида, аҳоли харид қобилияти тушиб кетишининг олди олинади. Тўғри, ушбу чора икки томонлама таъсири ва оддийлиги билан эътибор тортади. Яъни, аҳоли пулсиз қолмайди, эҳтиёжи учун зарур маҳсулотларни харид қилишда давом этади. Тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулоти сотилмай, касод бўлишининг олди олинади. 
 Аммо бу услубнинг муаммоли томонлари ҳам бор. Биринчи навбатда, бюджетдан ажратилган маблағ муҳтожларга етиб бориши гумон. Буни тўлиқ назорат қилиш ҳам имконсиз. Ўз-ўзидан коррупцияга йўл очилиши тайин. Қолаверса, пул шаклида олинган ёрдам боқимандалик кайфиятини юзага келтириши мумкин.
 Президентимиз ушбу масалада ўзига хос йўлни таклиф қилиб, “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракатига асос солди. Унинг моҳияти икки томонлама кўринади.
 Биринчидан, тадбиркорлар имконияти етганича эҳтиёжманд оилаларни оталиққа олади. Уларни маълум вақт (ҳозирча уч ойлик) озиқ-овқат ва бирламчи эҳтиёж маҳсулотлари билан таъминлайди. Зарур ҳолларда, уларга дори-дармон, коммунал тўловлар учун ҳам кўмак бериши мумкин. Энг асосийси, эҳтиёжмандларни ўз-ўзини таъминлашга ўргатади. Бу ишга жойлаштириш, касаначиликни ва томорқадан фойдаланишда кўмаклашиш, тадбиркорликка ўргатиш шаклларида бўлиши мумкин.
 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари эса ҳақиқатда эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантиради. Айни пайтда туманимизда бу рўйхатга 2 мингдан ортиқ оилалар киритилган. Жараёнда ҳокимлик бир жиҳатдан ютади. Яъни, тадбиркорга эҳтиёжмандларни аниқлаб бериш билан функционал вазифаси ҳисобланган камбағалликни камайтириш сари самарали қадам ташлайди. Ҳудди бир ўқ билан икки қуённи ургандек. “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракатининг ҳудудларда ривожлантиришга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича ўринбосари маъсул этиб белгилангани бежиз эмас.
 Ўз-ўзидан савол туғилиши табиий. Тадбиркорчи? Улар бу сиёсатдан қандай манфаат топади?
 Тадбиркорларга давлат томонидан қўшимча имтиёз олиш ҳуқуқи тақдим этиляпти. Солиқ таътиллари, кредит муддатларини узайтириш, коммунал хизматлардан қарздорликни вақтинча тўхтатиб туриш кабиларда намоён бўлиши мумкин.
 Шу ўринда бир жиҳатга эътибор қаратиш ўринли.
 Президентимиз 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракатига қўшилган тадбиркор сарфлаган маблағидан икки ҳисса имтиёзга эга бўлиши айтилди. Яъни, агар 10 та оилани 3 ой давомида оталиққа олган бўлса, уларнинг моддий таъминоти учун ўртача 21 миллион сарфлайди. Давлат томонидан унга ўзи танлаган (солиқ таътили, кредит танаффуси каби) йўналишда 42 миллион сўмлик имтиёз тақдим этилади.
 Ўз-ўзидан кўринадики, пандемия шароитида бутун дунё бош қотираётган муаммога Ўзбекистон ўзига хос йўл билан ечим топди. Айни пайтда умумхалқ ҳаракати жойларда кенг ёйилмоқда.
 Аммо бир жиҳатни ҳам унутмаслигимиз керак. Эртага унинг қанчалик самара бериши бизнинг бугунги фидойилигимиз, меҳнатсеварлигимизга боғлиқ.

#5tashabbus_online
#BizBirgamiz #FoydaliKarantin

Nliufar OMONOVA
Ôzbekiston Milliy universiteti
Matematika fakulteti talabasi
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura