Хорижий абитуриентлар учун

Контракт муддати

Савол: Биз биламизки, тўлов шартнома асосида таҳсил олаётган талабаларни шартнома суммасини қолган ярмини тўлаш муддати 1 мартгача эди, ҳозирда карантин муносабати билан тўлов шартнома суммасини тўлашнинг охирги муддати қачон?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил                               11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарорига мувофиқ тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатларини олий таълим муассасалари ректори томонидан узайтирилиши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб ва ҳозирги карантин ҳолатини инобатга олган ҳолда контракт тўлаш муддати Ўзбекистон Миллий университети илмий кенгаши томонидан 2020 йилнинг 01 июнь (шу куни ҳам) деб белгиланган.

Талабаларни белгиланган муддатларни контракт тўловларини амалга оширмаслиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг «Олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 февралда рўйҳатдан ўтказилди, рўйҳат рақами 2431) талабларига кўра курсдан-курсга ўтказилмаслигига сабаб бўлади.   


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura