Хорижий абитуриентлар учун

Кредит тизими бўйича вебинар

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида янги  таълим тизими – кредит-модуль тизимига ўтиш бўйича кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

Университетнинг тавсияси билан жорий йилнинг 12 май куни польшалик доктор Марек Милош “Европа Иттифоқи (ECTS), Польша ва Люблин технология университетида кредит тизими” мавзусида видеоконференция ўтказди. Конференцияда профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрлар қатнашишди. Доктор Марек Милош конференция иштирокчиларига бевосита Европа Иттифоқи, Польшада, хусусан, нуфузли таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Люблин технология университетида кредит тизими қандай йўлга қўйилганлиги, унинг афзаллик томонлари Бу борада орттирилган тажрибалар ҳақида мисоллар билан гапириб берди. Маърузачи қатнашчилар томонидан берилган саволларга асосли жавоблар берди.

Тадбир қатгашчиларда яхши таассурот қолдирди.

 

Доктор Марек Милошнинг илмий ва жамоатчилик фаолияти ҳақида.

 

Доктор Марек Милош фалсафа доктори, Люблин технология университети (LUT) электротехника ва компьютер фанлари факультетининг декан муовини ҳамда муҳандислик дастури ва маълумотлар базаси тизими кафедраси мудири лавозимида ишлайди.

 

Доктор М.Милош Москва давлат қурилиш универститети (Россия) магистратураси, шунингдек, докторантурасини тамомлаган. У дастурларни ишлаб чиқишни таъминлаш бўйича маърузачи, шунингдек, маълумотлар базаси бошқаруви, бизнес-жараёнларини моделлаштириш ва информацион тизим бошқаруви қурилиши ва ишлаб чиқиш, электрон бизнес соҳасида IT-ечимларни ишлаб чиқариш ва лойиҳалар бошқаруви бўйича эксперт ҳисобланади.  

У компьютер илми йўналиши бўйича кўплаб тадқиқотлар лойиҳаларининг раҳбари, шунингдек, дастурларни ишлаб чиқиш ва лойиҳаларни бошқариш ҳамда амалий қўллаш бўйича жуда катта тажрибага эгадир.

Таниқли олим 10 йил давомида IBM Poland бошқарув лойиҳаси бўйича йўриқчи бўлиб ишлаган, (Tempus, Leonardo da Vinci и Erasmus+) каби кўплаб Европа лойиҳаларининг фаол қатнашчиси, LUT томонидан ташкил қилинган тадбирларни ўтказиш бўйича координатор ҳам ҳисобланади. У 250 магистрлик ва тўртта Ph.D. диссертацияларига раҳбарлик қилган, айтиш керакки, уларнинг кўпчилиги дастурий таъминлашни ишлаб чиқишга йўналтирилган.

Доктор Мареш Милош 55 китоб ва асосан компьютер илми ва педагогика бўйича конференцияларда қилган маърузалари бўйича 500 дан зиёд илмий ишлар муаллифи ва ҳаммуаллифи ҳисобланади.

Шунингдек, у маълумотларни ишлаб чиқиш Польша жамияти аъзоси ва Европа сертификатлаш дастурини яратиш ташкилоти ITC – Европа компьютерлаш сертификатини мувофиқлаштириш фондининг вице-президенти ҳам ҳисобланади.

                                                             ЎзМУ Ахборот хизмати 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura