Хорижий абитуриентлар учун

Маънавият етакчилари Сардобага йўл олди.


Маънавият етакчилари Сардобага йўл олди.    
Бугун Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманидан Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олаётган талабаларимизни ватанимиз учун юксак малакали кадрлар бўлиб етишишида, уларда ватанпарварлик. фидоийлик ҳамда илм-маърифатга бўлган қизиқишларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида университетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов бошчилигида барча факультет декан ўринбосарлари ҳамда бўлим масъуллари билан биргаликда "Кўмак ва саховат" акцияси доирасида "Ўқув - методик ёрдам" акцияси ўтказилмоқда. Ўзбекистон Миллий университети ҳар ерда ҳар қачон ҳар қандай шароитда ўз талабалари билан бирга эканлиги, уларни илм-маърифатли бўлиши, ватани, халқи, ўз оиласи учун жонкуяр, оқил ва зиёли бўлиб тарбиялаш бу университетнинг олий мақсади ва вазифаси эканлигини унутмайди. Шу боис университетнинг ёшлар билан ишлаш тизимидаги жамоаси томонидан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларида яшовчи талабалари олдига "Ўқув - методик ёрдам" акцияси орқали университетда бугунги кунда тайёрланган видеомаърузаларнинг электрон вариантлари, турли кўргазмали қуроллар, тегишли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича илмий адабиётлар, бадиий адабиётлар жамланмаси билан улар олдига ташриф буюришади.
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura