Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУда ҳалқаро конференция бўлиб ўтди

ЎзМУда ҳалқаро конференция бўлиб ўтди

 Куни кеча Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан ташкил қилинган “Ўзбекистон ва Марказий Осиё: ХХI аср ижтимоий-гуманитар фанлари долзарб муаммолари, интеграция ва истиқбол тенденциялари” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Ушбу халқаро конференция ЎзМУ Ижтимоий фанлар факултьтети “Фалсафа ва мантиқ” кафедрасининг ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихини мувофиқлаштирувчи методик марказ, ЎзМУ қошидаги “Фалсафа” илмий марказ ва Тadqiqot.UZ илмий журналлар портали билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Конференцияда халқаро миқёсда Ўзбекистон ва Марказий Осиё ижтимоий-гуманитар фан йўналишларининг замонавий долзарб муаммолари, қиёсий таҳлил қилинган гуманитар илм-фан феномен ва тенденциялари концептуал моҳиятининг долзарб томонларини оммалаштириш, бу соҳада хорижий мутахассислар билан тажриба алмашиш ҳамда замонавий ижтимоий-гуманитар билимлар ютуқларини тарғиб этишни масалалари муҳокама этилади. Шунингдек Ўзбекистон ОТМлари ижтимоий-гуманитар фанларининг кредит тизимига ўтишининг халқаро тажрибалари ва миллий хусусиятлари муаммолари таҳлил этилади.
Мазкур тадбирда АҚШнинг Йел, Индиана, Хофстра университети профессорлари Марианна Камп, Элёр Каримов, Клэр Роосиен, Россия ФА академиги Адҳам Юнусов, Белоруссия Давлат университети профессори, ЮНЕСКОнинг регионал эксперти Татьяна Мишаткина, Италия халқаро таълим ва туризм маркази директори Максим Бахтин, Қозоғистон Ал-Форобий номидаги миллий университет профессори Турсун Габитов, Тожикистон ФА академиги Фируза Носирова ва ЎзМУ Фалсафа илмий жамоаси раҳбари профессор Г.Т.Маҳмудова, ЎзМУ Фалсафа ва мантиқ кафедраси мудири, проф. Ш.О.Мадаева ва бошқа бир қатор олимлар ўзларининг долзарб муаммоларни кўтариб чиққан мазмунли маърузалари билан иштирок этдилар.
Конференцияда Ўзбекистондаги прогрессив, интеграцион жараёнларни эътироф этувчи фикрлар билан бирга, Ўзбекистонда бугунги кунда ижтимоий-гуманитар фанлар билан боғлиқ ҳал қилиниши керак бўлган вазифалар, хусусан, Ўзбекистон республикаси ФА қошида фалсафа, социология, психология каби фанларни илмий-назарий, амалий аҳамиятини чуқур ўрганиб жамият тараққиёти билан боғлаб берувчи Фалсафа ва ижтимоий фанлар институти ташкил этилиши зарурлиги масаласи қизғин муҳокама бўлди. Олимлар маърузаларида жамият тараққиёти ва ёшлар истиқболида фалсафий креатив тафаккур, биоэтика ва эстетика масалалари, сунъий интеллект ва руҳ психологияси, рақамлашаётган ва ахборотлашаётган дунёнинг инсон маънавиятига таъсири, мантиқий тафаккурнинг жамият барқарор тараққиётидаги аҳамияти ҳақида залворли фикрлар билдирдилар. Шунингдек Ўзбекистон ОТМ ларида кредит-модуль тизимига ўтиш жараёнида жаҳон тажрибасини намуналари таҳлил қилинди. Ижтимоий-гуманитар фанлар орқали инсонни шакллантириш масаласи бутун дунё етакчи университет олимлари педагогик-илмий фаолияти намуналари мисолида етказиб берилди. Конференция сўнгида конференция модераторлари томондан резолюция ўқиб эшиттирилди ва тасдиқланди.
 ЎзМУ Ахборот хизмати



Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura