Хорижий абитуриентлар учун

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК ЖАРАЁНЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚАРАШЛАР

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК ЖАРАЁНЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚАРАШЛАР

2020 йил 28 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ташаббуси билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик партияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда ижтимоий шерикликнинг замонавий моделини ишлаб чиқиш” мавзусида zoom дастури орқали онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат юзга яқин мутахассислар, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар иштирок этди.

Давра суҳбати Ўзбекистон Миллий университетида бажарилаётган ПЗ-2017093070 сонли “Ўзбекистонда ижтимоий шерикликнинг бугунги кун талабларига мос келадиган моделларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида ташкил этилди.

Давра суҳбати ижтимоий шериклик жараёнларини назарий жиҳатдан тадқиқ этувчи етакчи олимлар ҳамда шу йўналишда бевосита фаолият олиб бораётган амалиётчи мутахассисларнинг илғор тажрибаларини умумлаштириш, оммалаштириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бу ҳамкорлик мамлакатимиз ривожининг янги босқичида ижтимоий шериклик жараёнларининг самарадорлигини янада оширишга ҳизмат қилишини алоҳида таъкидлаш лозим.

Давра суҳбатида қуйидаги йўналишларга оид масалалар муҳокама қилинди:

-ижтимоий шериклик моделларини тадқиқ этишнинг назарий асослари;

-ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари;

-фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида ижтимоий шерикликнинг самарали моделлари;

-ижтимоий шерикликнинг замонавий моделларини амалга оширишнинг механизмлари, усуллари ва воситалари.

Давра суҳбатида ННТлар ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш истиқболлари; Ўзбекистон ривожининг янги босқичида ижтимоий шериклик: муаммо ва ҳуқуқий ечимлар; Ўзбекистонда ижтимоий шериклик ҳуқуқий асосларининг шаклланиши: мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари; меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни амалга ошириш механизмлари, усуллари ва воситалари; Ўзбекистонда ижтимоий шерикликни ривожлантириш ва cиёсий консенсусни таъминлашда касаба уюшмаларининг роли; Рақамли ижтимоий шериклик ва унинг хусусиятлари; “Жамоатчилик палатаси”ни ижтимоий шериклик майдонига айлантириш ҳақида айрим қарашлар каби маърузалар тингланди.

Иштирокчиларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси Бафаев Шухрат Гафурович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси Раҳманов Руслан Шавкатович, Тошкент Давлат юридик университети доценти, юридик фанлар доктори Якубов Шухрат Умматалиевич, Наманган Давлат университети Касаба уюшмаси раиси Бегматов Шурмуҳаммад Турғунбоевич, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети доценти Эрназаров Дилмурод Зуҳриддиновичларнинг маърузалари  катта қизиқиш билан тингланди ва қизғин муҳокама қилинди.

Давра суҳбати сўнггида бундай амалий ишлар ва фикр алмашишлар янада давомий бўлишига келишб олинди.

 Солиҳа Аллаярова

ЎзМУ докторанти, фалсафа фанлари номзоди


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura