Хорижий абитуриентлар учун

ЕВРООСИЁ МАКОНИДА ТАЪЛИМ МУАММОЛАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ПАРАДИГМАЛАРИ


Жорий йилнинг 29 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси ташаббуси билан Зоом платформаси орқали Озарбайжон ижтимоий тадқиқотлар Маркази, Доғистон Давлат университети, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети, Манас Қирғиз-Турк университети, Тожикистон Миллий университети билан ҳамкорликда “Ёвроосиё маконида таълим муамммоларининг замонавий парадигмалари” мавзусида халқаро онлайн конференция бўлиб ўтди.    

Конференцияда АҚШ, Италия, Германия, Туркия, Россия, Грузия, Қозоғистон, Қириғизистон, ТОжикистон, Украина, Арманистон, Озарбайжондан юзга яқин мутахассислар ва соҳа олимлари иштирок этди.

Конференцияда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар ходимлари, университет халқаро алоқалар бўйича проректор Р.Ширинова, Жаҳон фалсафий жамиятлар федерацияси президенти, фалсафа фанлари доктори, профессор Лука Мария Скарантино, Россия федерацияси Фанлар академияси академиги, Россия фанлар академияси Фалсафа институти директори, Россия фалсафа жамияти Президенти, фалсафа фанлари доктори, профессор Андрей Вадимович Смирнов, Доғистон Давлат университети ректори, профессор М,Х.Браҳмалар иштирок этди.      

Ялпи мажлисда професор М.И.Билалов ижтимоий-маданий омиллар билан боғлиқ таълим парадигмалари ҳақида, профессор Р.Нигматуллин масофавий таълимнинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида гапириб ўтдилар.

АҚШлик профессор Розмари Морвич, Туркиялик Вефа Ташделен, Озарбайжонлик профессор Т.Аллахёрова, Қирғизистонлик профессорлар Ж.Бокошов ва Ж.Урманбетов, Т.Ғ.Габитов, Қозоғистонлик Б.Меирбаев, Грузиялик профессор М,Арошидзе, Россиялик академик Б.Акаев, А.Бутаев ва Г.Сеидов, Тожикистонлик профессор Ф.Худоидодзода ва Н.Махмадизода, Ўзбекистонлик профессорлар  И.Саифназаров ва Н.Шермухамедовалар ўз чиқишларида ўзининг мамалакатида замонавий таълим макоанининг хусусиятларини очиб беришди, ҳам гуманитар таълимнинг замонавий парадигматик муаммоларини муҳокама қилишди.  

Конференция сўнггида соҳа олимлари ва мутахассислар томонидан гуманитар таълим сифатини оширишга қаратилган таклифлар юзасидан резолюция қабул қилдилар.

 

 

Нигинахон Шермухамедова

ЎзМУ “Фалсафа ва маънавият асослари”

кафедраси мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura