Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистон Миллий университети талаба-ёшлари диққатига !!!

Ўзбекистон Миллий университети талаба-ёшлари диққатига !!! 

Сиз учун Республика “Талабалар фестивали” доирасида “Нотиқлик, ўткир қалам сирлари” аудио иншолар танловига старт берилди.

Мақсад: Фикрни эркин баён этиш,  мулоқот ва муомала маданиятини ривожлантириш, китоб мутолааси, китобсеварликка чорлаш, адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда, оғзаки ва ёзма нутқ маданиятини шакллантириш, ҳар бир талабада нутқ маҳорати ва нотиқлик санъатини такомиллаштириш, таъсирчан сўзлаш ва  ифодали ўқиш қоидаларини тарғиб қилиш.

Танлов мавзулари:

  • Пандемия менинг ҳаётимда.
  • Менинг идеал устозим.
  • Касбим – фахрим.
  • Юртим ривожига қўшган ҳиссам.

Танлов шартлари: Аудио-иншода иҳтиёрий равишда исталган юқоридаги битта мавзу танланиб кадр  ортидан муаллиф овози форматида, 3-5 дақиқагача бўлган давомийликда бўлиши керак. Мусиқий безакдан фойдаланиш мумкин. Аудио-иншо фақатгина иншо муаллифи – танлов иштирокчиси томонидан овозлаштирилиши керак.

Баҳолаш мезонлари:

  • аудио-иншо мазмун-моҳияти;
  • мавзунинг очиб берилиши;
  • аудио-иншо таъсирчанлиги;
  • аудио-иншо муаллифи нотиқлиги.

Ғолибларни тақдирлаш: Танловнинг Республика босқичида ғолиб бўлган талабалар қуйидаги тартибда пул маблағлари ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг дипломлари билан рағбатлантирилади:

1 -ўрин  –  2 000 000 ( икки миллион) сўм;

2-ўрин  –  1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм;

3-ўрин  –  1 000 000 (бир миллион) сўм.

Шунингдек, Республика босқичида фаоллиги билан ажралиб турган талабалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланади.

          Изоҳ: Ижод намуналари (+99893) 581-72-77 рақамига очилган телеграм канали орқали 2020 йилнинг 25 июнь кунига қадар қабул қилинади.

 

СЕН КУЧЛИ ИҚТИДОР ВА ИСТЕЪДОД ЭГАСИСАН!!!

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ СЕН БИЛАН!!!

СЕН ЎЗИНГГА ИШОН, АЛБАТТА  ҒОЛИБ БЎЛАСАН.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura