Хорижий абитуриентлар учун

Ўзбекистондаги таълим соҳаси ислоҳотлари хақида


18 июнь куни Туркиянинг давлат  каналида “Туркий давлатларда таълим ва тарбия соҳасидаги ислоҳотлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро мулокот ўтказилди. Унда Ўзбекистондан Ўзбекистон Миллий университети кафедра мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Нигина Шермухамедова, Азарбайджандан Баку техника университети профессори  фалсафа фанлари доктори Аюб Керимов, Туркиядан Кибриз университети профессори, ректори ёрдамчиси Хактан Бирлес иштирок этди. Мулоқот жараенида Нигина  Шермухамедова хориж экспертларига Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотлар уч босқичда амалга оширилганлиги, 3 босқич 2017 йилда бошлангани, шу даврда  жами 37 та янги олий таълим муассасалари ташкил этилиб, хозирги кунда улар 117та етганлиги, профессор - ўқитувчиларнинг хорижга стажировка ва малака ошириши, талабаларнинг академик мобиллик асосида хорижда таълим олиши  тизимли ташкил этилаётганлиги, таълимнинг энг қуйи босқичи мактабгача таълим тизимидаги юксалиш хусусий мактабгача таълим муассасалари, ихтисослашган мактаблар ташкил этилаетганлигида намоён бўлаётгани ҳақида ахборот берди. Шунингдек хорижлик экспертларнинг таълим соҳасига оид саволларига батафсил жавоблар олишди.

www.facebook.com/story.php?story_fbid=257330318697059&id=958087584332086&scmts=scwspsdd&extid=Yf9M553kkktaqZNa

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura