Хорижий абитуриентлар учун

“Эркин Воҳидов ижодининг ёшлар тарбиясидаги ўрни” мавзусида маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 27 июнь куни университетнинг Кимё ва Физика факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талаба-ёшлари иштирокида “Адиблар хиёбони”да Эркин Воҳидов ижодига бағишланган “Эркин Воҳидов ижодининг ёшлар тарбиясидаги ўрни” мавзусида маърифий давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбирда университет Ўзбек филологияси кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Назарова Шаҳноза адибнинг ҳаёт ва фаолият йўли, ижодининг муҳим жиҳатлари ва ҳозирги кунимиздаги аҳамиятини ёрқин мисоллар орқали тушунтириб ўтди. Шунингдек, суҳбат давомида адиб ижодидан намуналар ўқилди, ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura