Хорижий абитуриентлар учун

БИЛИМЛИ ВА ҒАЙРАТЛИ ЁШЛАР ЭЛ АРДОҒИДА

Мамлакатимизда ёш авлоднинг жаҳон андозалари даражасида таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, спорт билан шуғулланиши, ўз салоҳияти ва интилишларини рўёбга чиқариши учун яратилган кенг шарт-шароитлар самарасида йигит-қизларимиз турли соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритишмоқда.


2003 йилдан буён “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан юксак ватанпарварлик, фидойилик туйғуси, меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳратини юксалтиришга, унинг халқаро нуфузини янада оширишга хизмат қилаётган, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, тенгдошларига намуна бўлаётган ёшлар тақдирланмоқда. 

“Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонининг топширилиши ёшларни янада жипслаштиришга, уларни бир куч бўлиб, ўз билим ва истеъдоди, фидойилиги билан Ватанимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишга рағбатлантирмоқда.

2020 йил 27 июнь куни навбатдаги “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонининг топширилишида илм-фан, маданият, санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, журналистика, спорт, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда ўқиётган, ишлаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, юксак натижаларга эришаётган 41 нафар йигит-қизга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони тантанали топширилди.


Тақдирланганлар орасида университетимизнинг билимли, ташаббускор ва ғайратли талабаларидан Математика факультети талабаси Исмоилов Толибжон Икромбой ўғлиҳамда Ижтимоий фанлар факультети магистри Жумаев Сарварбек Сойибжон ўғлининг борлиги ўз меваси ва ҳосилини бераётган амалий ҳаракатларимизнинг натижасидир. 

-Мана шундай мукофот билан тақдирланишимиз мамлакатимизда биз, ёшларга катта эътироф ва эътибор самарасидир, – дейди Толибжон Исмоилов – Математика соҳасида таълим олар эканман яратилаётган бундай имкониятларни кўриб ўзимда жудаям катта ишонч ҳосил қилмоқдаман. Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек каби кўплаб аждодларимизга муносиб фарзанд бўлиш мени юксак ютуқлар сари ундайди. Президентимиз таъкидлаганларидек, математика фанини ривожлантириш ва фаннинг амалий тадбиқини кўпайтириш барча соҳалар ривожига хисса қўшади. Мен ҳам ушбу соҳада ўзимнинг муносиб хиссамни қўшишга ваъда бераман.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” деб, энг муҳим ҳаётий тарбияни биз учун келтириб ўтган эдилар.


Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак.

2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”  деб, ном берилишининг ўзиёқ тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини пухта эгаллашимиз зарурлиги ва шартини вужудга келтиради. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради.

Яна бир бор мукофот муборак бўлсин!

 

                                                                                                               ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura