Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН “ЁШ МАТЕМАТИК” СТИПЕНДИЯСИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ


Математика йўналишида тахсил олаётган қобилиятли ёшларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, уларни фаол яратувчанлик фаолиятига кенг жалб этиш, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билимини юксалтириш, интеллектуал ривожлантириш ҳамда муносиб тақдирлаш борасида  Ўзбекистон Миллий университети ташаббус билан чиқди.

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда “Асака” акциядорлик тижорат банки ҳамкорлигида Математика йўналишида таҳсил олаётган бакалавриат ва магистратура  талабалари учун нуфузли “Ёш математик” стипендиясини таъсис этиш бўйича университет ректори, профессор Авазжон  Марахимов ҳамда “Асака” АТБ Бошқарув раиси Нодирбек Сайдуллаев иштирокида ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Мазкур шартномага кўра нуфузли “Ёш математик” стипедиясига  университетнинг математика йўналишида аъло ўқиши ва илмий (ижодий) ишларда иштирок этган, хулқи ва ахлоқий фазилатлари билан намуна бўлган ҳамда билимли, тиришқоқ талабалар сазовор бўлади.

Шунингдек,  “Ёш математик” стипендиантига нуфузли “Ёш математик” стипендиясининг соҳиби” гувоҳномаси берилиши ва ушбу гувоҳнома Университет Илмий Кенгашида тантанали равишда топширилиши алоҳида кўрсатиб ўтилди.

 Мазкур тантанали маросимда Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Авазжон Марахимов, “Асака” АТБ бошқарув раиси маслаҳатчиси Нурали Ризакулов, В.И.Романовский номидаги Математика институти директор ўринбосари Ғолибжон Ботиров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ходимлари, университетнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирок этишди.

Стипендиянинг бу йилги совриндорлигига университетнинг Математика факультети Математика йўналиши талабаси Исмоилов Толибжон Икромбой ўғли муносиб номзод деб топилди.

Исмоилов Толибжон лицейдаги ўқувчилик даврларидаёқ иқтидорли ёш математик сифатида кўзга ташланган. У университетда академик лицейлар ўртасида бўлиб ўтган “Университет фан олимпиадаси”нинг (1-ўрин),  “Қори-Ниёзий мероси” номидаги математика фани олимпиадаси (1-ўрин) ғолиби бўлган.

Шунингдек, Бразилиянинг Рио де-Жанеиро шаҳрида бўлиб ўтган 58-Халқаро Математика Олимпиадасида фахрий ёрлиқ  билан тақдирланган. Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган университет талабалари ўртасидаги 5-NCUMC олимпиадасинингI-даражали диплом (олтин медал) соҳиби саналади.

 Болгариянинг Благоевград шаҳрида бўлиб ўтган университет талабалари ўртасидаги 25-Халқаро Математика Олимпиадасида бронза медали, Қори-Ниёзов стипендияси,  Ал-Хоразмий Халқаро Математика Олимпиадасида олтин медал соҳибидир.

Исмоилов Толибжон шу йили юксак мукофот ҳисобланган “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур эришган ютуқлар ва натижалар қаторидан Исмоилов Толибжон эндиликда нуфузли “Ёш математик” стипендиянти деб ҳам юритилади.

Университет жамоаси Исмоилов Толибжонни юксак марраларни, қувончли зафарларни яна қўлга киритишда давом этади деб умид билдирамиз.

 

                                                            Ёшлар билан ишлаш бўлими 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura