Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ ректорининг ёшларга табриги


Азиз талабалар!

Сизларни Ёшлар куни байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Сизларни сиймонгизда янги Ўзбекистоннинг эгаларини кўрамиз. Эртанги кунимиз, катта режаларимизнинг, барча соҳалардаги ислоҳотларимизнинг руёби ҳам сиз-фарзандларимиз тақдири билан чамбарчас боғлиқ.

Сиз-илму толиблар мамлакатимиз ёшларининг салоҳиятини, заковати ва куч-қудратини бутун дунё тараннум этувчиларисиз.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги ёшлар илм-фаннинг турли йўналишларида илмий, инновацион лойиҳалар устида изланишлар олиб бормоқдалар.

Жумладан, бугунги кунда Ўзбекситон Миллий университетида 16000га яқин ёш авлод таълим-тарбия олмоқда. 1000 яқин  ёш олимлар илмий изланишлар қилмоқда. Биз сизлар билан фахрланамиз. Сиз бу қутлуғ даргоҳда билимли ва кучли, етук мутахассис бўлиб чиқишингизда биз-устозлар бор куч-билимимиз, имкониятларимизни сарфлаймиз.

-“Энг тўғри йўналтирилган инвестиция-бу таълимга йўналтирилган инвестициядир,”- деб бежизга айтишмаган. Бугунги кунда сизлар учун смартхоналар, янги лабораториялар, ахборот-ресурс марказлари бунёд қилинди. Буларнинг барчаси сизларнинг яхши билим олиб, комил инсон бўлиб етишишингиз йўлидаги саъи-ҳаракатлардир.

Азиз талабалар! Бу ўқув йили барчамиз учун синовли бўлди. Кутилмаган пандемия  таълим тизимида туб бурилишлар қилишимизни талаб этди.

Пандемия шароитида сизларнинг уюшқоқлик билан, ортиқча ваҳималарсиз, режали иш юритишнигизни кузатиб, кўнглимиз тўлди. Ота-онангиз бағрига бориб, у ердан узилишсиз масофавий таълим тизимида фанларни ўзлаштирганингиз, мустақил билим олишга қилган ҳаракатларингиз бизни кўнглимизни кўтарди.

Сизларга бўлган ишончимизни оқладингиз.

  Фавқулодда юз берган табиий офат жойларига волонтёр бўлиб борганингиз,  меҳрга муҳтож ҳамюртларимиз, болажонлар сира ёдингиздан чиқмаслиги, ташаббус қилиб Мўйноқдаги ўқув полигонимиздаги амалга оширган тадқиқотларингиз бизни қувонтиради.

Республика оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларингиз, коронавирусга чалинган беморлар бор ҳудудлардан талабаларимиз тайёрлаган репортажлар, карантиндаги беморларга муолажа қилиш гуруҳида фаолият олиб бораётган тиббиёт соҳасидаги талабаларимиз, коронавирусга чалинганларни, умуман пандемия шароитида ҳаётимизни  мазмунли қилиш, фоал турмуш тарзига тарғиб қилиш борасидаги ижодий ишларингиз ҳам таҳсинга сазовордир.

Менинг ёш ва кучли йигит-қизларим!

Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшларга катта эътибор билан қарамоқдалар. Ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда ёшларнинг фаоллигин ошириш, уларга ишчи ўринлар яратиш, хусусий сектордаги йўналишларини қўллаб -қувватлаш борасида тизимли лойиҳаларни илгари сурмоқдалар. Бу имкониятларнинг барчаси сиз-ёшларимиз учун!

Мана бу йилги биргина қабул квоталарига аҳамият беринг. Сизларнинг орзуларингиз руёби учун биргина ЎзМУ га бу йил 6000 дан ортиқ қабул квоталари берилди. Қатор чет элнинг нуфузли ОТМлари билан ҳамкорликда очилган йўналишлар ва қўшма дастурлар асосида ўқишингиз учун барча шароитлар муҳайё. Бу имкониятлар  мамлакатимиз миқиёсида ёшларга берилаётган эътиборнинг иникосидир.

Азиз талабалар!

Ёшликда олинган билим-тошга ўйилган нақш кабидир. Сиз таълим олаётган бу даргоҳдан дунё тан олган олимлар, академиклар етишиб чиққан. Сизлар уларнинг ворисларисиз. Мен сизларни уларга илмда, вақти келиб, салоҳиятда, тарбияда муносиб ворис бўлишингизни тилайман.

Юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қиладиган,

энг муҳими, ўз сўзи, ўз овозига эга, принципиал,ватанпарвар,  рақобатбардош кадр бўлиб етишишингизни тилайман.

Сизларга ишонамиз.

 Байрам муборак бўлсин!

 

                                                           Ўзбекистон Миллий университети ректори,

                                                            профессор Авазжон Мараҳимов

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura