Хорижий абитуриентлар учун

САРВАРБЕК ЖУМАЕВ - ЎзМУ ИФТИҲОРИ


Ёшлик - бу бебаҳо ва энг гўзал неъмат. Унинг кучи ва гўзаллиги шунчалик такрорланмаски, вақт ўтган сари унинг бир онини хам кайтаришнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам ёшликни оқар сувга ўхшатилар балки. Табиийки ёшлик чоғида олинган билим, қилинган меҳнат самараси тотли бўлиб инсон келажаги учун мустахкам пойдевор яратади.

Бизнинг қахрамонимиз Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Ижтимоий фанлар факультети 1-курс магистранти  Жумаев Сарварбек Сойибжон ўғли хам ёшлик чоғларини беҳуда кетказмади. Тинимсиз ўқиди, изланди ва машаққатли мехнат қилди. Бугунги кунга келиб унинг мехнати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан юксак эътироф этилди.

У жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида фан, таълим ва мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий хаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатганлиги учун  “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Эришилган мувафаққиятларни тақдирлаш мақсадида 2020 йил 29 – июнь куни Ўзбекистон Миллий Университети ректоратида махсус тадбир ташкил этилиб, университетимиз ректори Марахимов Авазжон Рахимович томонидан Сарварбек Жумаев муносиб тақдирланди ва унга эсдалик совғалари топширилди.

Тантанали тақдирлаш маросими университетнинг Ижтимоий фанлар факультетида давом этди. Факультетда факультет  Кенгаши чақирилиб  “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби магистрант Сарварбек Жумаевни Ижтимоий фанлар факультети декани Аброр Асқаровнинг таклифига кўра факультет Кенгаши аъзолари сафига қабул қилиниши тавсия қилинди ва бу таклиф кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura