Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?”, “Биз коррупцияга қаршимиз” ва “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзуларида “Энг яхши мақолалар” бўйича ўтказилган республика онлайн танловининг 2-босқичи университет барча факультет талаба-ёшлари ўртасида ўтказилди. Мазкур танловда 450 дан зиёд талаба ёшлар иштирок этди.
Танловнинг университет босқичида қуйдаги талаба - ёшлар ғолибликни қўлга киритди.
- “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” мавзусида Иқтисодиёт факультети 1-курс талабаси Сайфуллаева Шаҳзода Ориф қизи 1-ўрин, Ижтимоий фанлар факультети 1-курс магистранти Маҳлиё Мирвалиева Ёқубжон қизи мақоласи 2- ўрин;
- “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида Математика Ахборот хофсизлиги йўналиши 2-курс талабаси Амонова Нилуфар Журабек қизи 1-ўрин, Тарих факультети 3- курс талабаси Эгамбердиев Алишер Музаффар ўғли 2- ўрин;
- “Одам савдоси давр муомоси” мавзусида Кимё факультети 3-курс талабаси Садуллаева Хатира Неъматжон қизи мақоласи билан 1- ўринларни қўлга киритишди.
Университет миқёсида ўтказилган “Энг яхши мақола” танловида ғолибликни қўлга киритган иқтидорли талаба-ёшларимизни табриклаймиз.
“Энг яхши мақола” онлайнтанловининг Республика босқичида омад тилаб қоламиз!
Ёшлар билан ишлаш,
маънавият ва маърифат бўлими.