Хорижий абитуриентлар учун

ОЛИМА АЁЛЛАР АНЖУМАНИ

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва хотин-қизлар “Олима” уюшмаси билан ҳамкорликда «Марказий Осиё давлатлари олима аёлларининг илм-фан соҳасига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн анжуман ташкил этилди.


БМТнинг жамиятда хотин-қизлар гендер тенглигини таъминлаш, ижтимоий ҳаётда илм-фанни кенг тарғиб этишга қаратилган сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги Мингйиллик ривожланиш дастурида белгиланган вазифалар, XXI глобаллашув асрида Марказий Осиё минтақаси замонавий илм-фан соҳасида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш, хотин-қизлар илмий салоҳиятини юксалтириш ҳамда 2020 – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги №56-ф сонли “2020 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси тўғрисида”ги фармойишини бажариш мақсадида ташкил этилган мазкур анжуман илк бор Марказий Осиё минтақаси доирасида ўтказилди.


Конференцияда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатлардан жами 43 муаллиф ўз мақолалари билан иштирок этдилар.

Ўзбекистон хотин-қизларни илмий салоҳияти юқори бўлиб, ҳозирги кунда 7 та академик, 600га яқин фан доктори (DSc), 4780 фан номзоди, 100дан ортиқ турли фан соҳалари бўйича фалсафа доктори (PhD) фаолият кўрсатиб келишмоқда. Халқаро илмий-амалий анжуманда бешта шўъба иш олиб борди.  

1.        Марказий Осиё минтақасида аниқ ва табиий фанлар: кашфиётлар ва инновацияларда олима аёллар ўрни.

2.        Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳаси олималарнинг илмий-тадқиқот фаолиятидаги ютуқлар ва инновациялар.

3.        XXI аср замонавий тиббиётидаги илмий ютуқ ва инновацияларни қўлга киритишда олима аёлларнинг ўрни.

4.        Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги ва агросаноат соҳасидаги илмий изланишларда олималар иштироки.

5.        Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси: замонавий қараш ва ёндашувлар.


Конференция доирасида Марказий Осиё минтақасида замонавий фан жабҳасини ривожлантириш борасида аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар фанлар, шунингдек, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат соҳаларида фаолият кўрсаталаётган таниқли олималар, тадқиқотчиларнинг илмий изланиш хулосалари билан ўртоқлашилди.  

Мазкур анжуман таниқли, етук олима аёллар, уларнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаларини намоён этиш билан бирга, олима аёлларнинг илмий йўналишлари, тадқиқотлар самарадорлиги натижаларини кўрсатиб беради.  

Энг кўп муаллифлар Тожикистондан – 18та, Қозоғистон – 10та, Қирғизистондан – 13та, Хитойдан – 1та ва Россиядан – 1та қатнашдилар. Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари 2 жилдлик китобда чоп этилди.

Конференциянинг асосий  мақсади хотин-қизларнинг илмий дунёқарашини янада кенгайтириш, илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, ёш қизларни илм-фанга йўналтириш, дўстона алоқаларни ривожлантиришдан иборат. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura