Хорижий абитуриентлар учун

ТАЪЗИЯ

                 Ўзбекистон Миллий университети раҳбарияти ва жамоаси Биология факультети Тупроқшунослик кафедраси катта ўқитувчиси Ахмедов Шавкат Мухаммадовичнинг бевақт оламдан ўтгани муносабати билан чуқур таъзия билдириб, унинг оила аъзоларига, яқинларига, ҳамкасбларига ҳамдардлик билдиради.

Шавкат Мухаммадовичнинг ҳаёт фаолияти ЎзМУ билан чамбарчас боғлиқ эди. У меҳнат фаолиятини 1989 йилдан Тошкент давлат университети тупроқшунослик кафедpаси лаборантлигидан бошлаган. 1990 йилдан то 2020 йилгача биология факультетининг тупроқшунослик кафедрасида стажёр-тадқиқотчи, аспирант, катта лобарант, катта ўқитувчи, доцент ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатиб, ёш авлодни тарбиялашга ўз муносиб ҳиссаларини қўшиб келган инсон эди.

1999-2005 йиллари университетининг  ўқув бўлими амалиёт мудири сифатида  таълим тизимидаги фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига катта ҳисса қўшган мутахассислардан саналади.

Ўқув-услубий бошқарма 1-тоифали методисти лавозимидаги фаолиятида ҳам меҳнатсеварликлари, мулоҳазакор ва ишга масъулият билан ёндашишлари билан жамоа олдида ҳурмат қозонган ҳамкасаба эдилар.

Шавкат  Ахмедовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда сақланади.

Охиратлари обод бўлсин!

                                                                                  ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura