Хорижий абитуриентлар учун

“ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИ”ГА ИНТИЛУВЧАН ВА ТИРИШҚОҚ ЁШЛАР САЙЛАНДИ!

Мамлакатимизнинг эртанги куни, фаровонлиги, фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз - ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Ҳабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида "Ёшлар парламенти" ташкил этилди. Қувонарли томони Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги "Ёшлар парламенти" аъзолигига Ўзбекистон Миллий униварситетидан 10 нафар талаба-ёшлар ҳам сайланди. Биз уларнинг "Ёшлар парламенти" даги келгуси фаолиятига омад тилаймиз. 


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети 3-курс талабаси Абдуллаева Мадинабону Шахзод қизи “Ўзбекистон Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилояти кенгаши томонидан “Ёшлар парламенти” аъзолигига  Андижон вилояти, Булоқбоши  туманидан сайланди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Амалий психология”   йўналиши талабаси  Куватова Гулбону Мурадуллаевна “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик” палатаси хузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига “Ҳалқ Демократик партияси” Навоий вилояти Конимех туманидан “Ёшлар парламенти” депутатлигига сайланди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети магистранти Жумаев Сарварбек Соибжон ўғли  “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик” палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси “Ўзбекистон миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилояти кенгаши томонидан “Ёшлар парламенти” аъзолигига  Андижон вилояти, Избоскан туманидан сайланди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ижтимоий фанлар факультети “битирувчиси Эрматова Гулсанам Набижон қизи “Ўзбекистон Ҳалқ Демократик партияси Олмазор тумани кенгаши томонидан “Ёшлар парламенти” аъзолигига Тошкент шаҳар Олмазор туманидан сайланди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети 3-босқич талабаси Бозоров Муҳаммад Алижон ўғли Ўзбекистон "Халқ" демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши томонидан "Ёшлар парламенти" аъзолигига Бухоро вилояти, Ромитан туманидан сайланди.


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети математика факультети талабаси Ражабова Нилуфар Комилжоновна “Ўзбекистон Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти, Вобкент тумани кенгаши томонидан “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланди. 

Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети магистранти Чуянова Елена Алижан қизи “Ўзбекистон Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани кенгаши томонидан “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланди.

Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университет таянч докторанти Ахмедов Азизхон Мухсинжон ўғли Ўзбекистон "Халқ" демократик партияси Наманган вилояти, Наманган тумани Кенгаши томонидан “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий унверситети талабаси Ўринбоев Ҳумоюнбек Дониёр ўғли “Ўзбекистон Либерал демократик партияси” Тошкент вилояти, Пискент тумани Кенагаши томонидан “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети  магистранти Носиров Бунёджон Ғоффорали ўғли  “Ўзбекистон Либерал демократик партияси” Фарғона вилояти,  Данғара тумани Кенгаши томонидан “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланди.

– Aлбатта, бу ишонч бизга катта масъулият юклайди. Чунки Республикамиздаги ёшларни ўйлантираётган муаммолари ва таклифларини ўрганиш бизнинг зиммамизда туради. Шу сабабли мен ҳам ўз йўналишимдан келиб чиққан ҳолда нафақат Ёшлар парламенти учун, шу билан бирга, юртимиз равнақи учун ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман. Бизга билдирилган бу ишонч эртанги ютуқларимиз кафолатидир. – дейди «Ёшлар парламенти» аъзоси Гулбону Куватова.

“Ёшлар парламенти” нинг барча аъзолари фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз.  Омад сизга, ташаббускор ёшлар!

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва

 маърифат бўлими


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura