Хорижий абитуриентлар учун

Математика фани тадқиқида ЎзМУ ва MARA университети олимлари ҳамкорлиги

Бугун   Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Малайзиянинг Мара технология университети (Universiti teknologi MARA (UiTM) билан ҳамкорликда “Ҳисоблаш моделлари ва технологиялари” Ўзбекистон-Малайзия халқаро онлайн конференцияси ўз ишини бошлади.


       Тошкент вақти билан соат 8:00. Конференция ноанъанавий тарзда- видеоролик намойиши орқали иштирокчиларни ўз атрофига жамлади. Видеороликда малайзиялик олимларнинг самолётдан тушиб, Тошкент Халқаро аэропортида кутиб олиниши ва Тошкент бўйлаб саёҳати, шундан сўнг  Ўзбекистон Миллий университетига ташрифи виртуал тарзда акс эттирилган. Шундан сўнг икки давлатнинг илмий ҳамкорлик алоқаларига бағишланган ролик намойиш этилди. Бутун дунёда пандемия давом этаётган айни кунларда мазкур виртуал видео орқали малайзиялик меҳмонлар ўзларини худди Ўзбекистонга ташриф буюргандек ҳис этадилар.

      Конференциянинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Все́волод Ива́нович Романовский номидаги Математика институти   Ҳисоблаш математикаси лабораторияси мудири Абдулло Ҳаётов, физика-математика фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатори, академик, физика математика фанлар доктори, Все́волод Ива́нович Романовский номидаги Математика институти  директори Шавкат  Аюпов, технология университети профессори Хайрани Хайран ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Шундан сўнг Ўзбекистон Миллий университети Илмий ишлар бўйича проректори Раима Ширинова ЎзМУ ректорининг конференция иштирокчиларига табрик нутқини ўқиб берди.

Анжуман доирасида MARA технология университети Компьютер ва математика фанлари (Computer and Mathematical Sciences) факультети декани профессор Ҳаряни Ҳарон (Haryani Haron), Ўзбекистон Миллий университети Амалий математика ва интеллектул технологиялар факультети Ҳисоблаш математикаси ва ахборот техногиялари кафедраси  мудири, конференция ташкилий қўмитаси раиси, физика-математика фанлари номзоди доцент Мирзоали  Худойбергановлар ўзлариинг  маърузалари  билан  иштирок этишди. Икки халқнинг мустақиллик байрами бир кунга тўғри келгани муносабати билан тадбир иштирокчиларини конференция ташкилий қўмитаси томонидан муборакбод этишди.  Ўзбекистон-Малайзия халқаро онлайн конференцияси биринчи кундаги ялпи мажлисида MARA технология университети профессори Дауд Муҳаммад (Prof., Dr. DaudMohamad) эса  университетимизда ташкил этилган янги факультет “Амалий математика ва интеллектул технологиялар” номи билан бевосита боғлиқ бўлган “Fuzzy Decision Making with Missing Information” мавзуда қизиқарли ва сермазмун илмий маъруза қилди.


      Дунёнинг 10 дан ортиқ давлатидан 400 нафарга яқин иштирокчилар қатнашаётган мазкур конференциянинг асосий мақсади ҳам  математикасининг назарий ва амалий жиҳатларини уйғунлаштириш, фанни бошқа йўналишлар билан ўзаро боғлаш, икки давлат ўртасидаги илмий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

      Конференция ўз ишини ҳисоблаш математикаси, ҳисоблаш технологиялари, ахборот хавфсизлиги, инженерлик технологиялари, ҳисоблаш алгебраси, функциялар назарияси, норавшан таҳлил, амалий математика, математик моделлаштириш, амалий статистика, суюқлик динамикаси, интервал анализ каби йўналишлар асосида  давом эттирди. Онлайн конференция эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

                                                                                           ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura