Хорижий абитуриентлар учун

ХУШХАБАР!

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети талабалари учун янги қулайлик яратилди. Улар 2020-2021 ўқув йили учун тўлов шартномаларини масофавий (#online) тарзда олиш имкониятига эга бўлдилар.

Сиз Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида тўлов-шартнома асосида ўқиётган бўлсангиз, ушбу қулайликдан қуйидаги усулда фойдаланасиз:

-  ­ shartnoma.nuu.uz сайтига кирасиз;

-   Паспорт серия ва рақамингиз сўралган катакларни тўлдирасиз ва ўз шахсий кабинетингизга кирасиз;

-   Шартномангизни “Шартномани юклаб олиш” тугмачасини босиш орқали юклаб оласиз.

Сиз сайтдаги шахсий кабинетингизда нафақат шартномани юклаб олиш, балки яна бошқа қуйидаги қулайликларга эга бўласиз:

-   тўлаган пулингизни тушган-тушмаганлигини доимий равишда кўриб туришингиз (бир иш кунидан сўнг кўринади);

-  шартномадан қарздорлигингиз суммасини доимий равишда кўриб туришингиз;

-  шартномани стипендияли ёки стипендиясиз шаклда юклаб олишингиз мумкин (шу ерда бир жиҳатга аҳамият беришингиз сўралади, агар сиз шартномани стипендияли юклаб олсангиз, ўқув йили давомида шу шартнома амал қилади, яъни ўзгартирилмайди, чунки шартнома бир ўқув йили учун тузилади).

ЭСЛАТМА:

Тўловни амалга ошириш вақтида тўлов мақсадига шартноманинг “Тўлов мақсадига қуйидагилар ёзилиши шарт” бандида кўрсатилган барча маълумотлар, айниқса ID рақами кўрсатилиши шарт. Чунки, тизим электронлаштирилган, тўланган пуллар шахсий ҳисобга ID рақами орқали электрон тарзда тушиб боради.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura