Хорижий абитуриентлар учун

ТАВСИФНОМА

Махкамова Дилафруз Юлдашевна 1982 йил 1октябрда Тошкент вилоятиҚибрай туманида ишчи оиласида туғилган. 2001 йил “Мустақиллик”, 2002 йил “Беруний” давлат степендияси совриндори бўлган.2012 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида кичик илмий ходим, 2015 йил катта илмий ходим лавозимига ишга кирди. 2018 йил  Тупроқшунослик  ва агрокимиё илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Dsc.27.06.2017.qx/в.43.01 рақамли илмий кенгашда “Жиззах чўли гипсли тупроқлари ва уларнинг биологик фаоллиги” мавзуси бўйича химоя қилиб, биология фанлари доктори (PhD) даражасини олди.  Хозирги вақтда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети Тупроқшунослик кафедрасида доцент в.б. лавозимида ишлаб келмоқда.


Махкамова Дилафруз Юлдашевна мехнат фаолияти давомида халқаро ва Республика миқёсида ўтказилган илмий–амалий анжуманларда қатнашиб 100 дан ортиқ илмий мақолалар ва 2 та монография, 2 та услубий қўлланма  чоп эттирган. Д.Ю.Махкамова педагогик фаолияти билан бир қаторда илмий фаолиятини ҳам фаол олиб бормоқда. У охирги 5 йил давомида фундаментал ва амалий (КХА-7-073,  КА-7-011+КА-7-010+КА-7-001, А-7-66,  ОТ- Ф5-33,  ВА-ҚХФ-5-014) лойиҳаларда  фаол қатнашган. Ҳозирги  вақтда Тупроқшунослик кафедрасида Ф3-2020010827 рақамли амалий лойиҳага раҳбарлик қилмоқда.

Д.Ю.Махкамова 2015, 2016 йил бўлиб ўтган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси”да “Энг яхши инновацион ишланма” ғолиби номинациясини қўлга киритган. 2013, 2014, 2015, 2016, 2018, 2019 йилларда бўлиб ўтган Республика конференцияларида “Энг яхши илмий иш” дипломи билан тақдирланган. Д.Махкамова “Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам” номли  кўргазмада диплом билан тақдирланди.

2020 йил Ўзбекистон Республикаси истеьдодли ёшларни қўллаб- қувватлаш “Улуғбек”  жамғармаси  ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  хамкорлигида  иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида “Янги Ўзбекистоннинг истеьдодли ёшлари ”  номли йилнинг энг яхши мақоласи ғолиби бўлган.

2020  йил 16 август куни Бутун Россияда бўлиб ўтган  XX халқаро  илмий  ишлар танловда мақола билан қатнашиб  3 ўрин эгаллади.

Илмий булим ходими  Гуломова Хилола

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura