Хорижий абитуриентлар учун

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали талабаси «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида фахрли I ўринни эгаллади

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали талабаси «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида  фахрли I ўринни эгаллади.

ЎзМУ Жиззах филиалининг Амалий математика факультети талабаси Рахматов Дилмурод Қозоғистоннинг Нурсултан шаҳрида ўтказилган «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020» халқаро танловида фахрли I ўринни эгаллади.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш ҳисобланади. 

Танлов натижаларига кўра, филиал талабаси Рахматов Дилмуроднинг илмий ишлари, қўлга киритган натижалари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди. Дилмурод «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020»  ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди. 

Лойиҳа доирасида МДҲ мамлакатлари олий таълим муассасаларининг қобилиятли, халқаро олимпиада ва танловларнинг ғолиблари бўлган талабаларнинг ютуқларини акс эттирувчи «Халқаро иқтидорли ёшлар энциклопедияси» нашрдан чиқди.

 

                                                                                     ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўлими


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura