Хорижий абитуриентлар учун

11 НАФАР ТАЛАБА "МАРД ЎҒЛОН" ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

11 НАФАР ТАЛАБА "МАРД ЎҒЛОН" ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги ПҚ-4814-сонли қарорига кўра фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт соҳаларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун юртимиздаги қатор олий таълим муассасаларининг 11 нафар талабаси "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирландилар.

Тақдирланганлар орасида университетимизнинг билимли, ташаббускор ва ғайратли талабаларидан Математика факультетининг 2 нафар талабалари Имомов Жасурбек Ахроржон ўғли ҳамда Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғлининг борлиги ўз меваси ва ҳосилини бераётган профессор-ўқитувчиларимиз ҳамда ушбу университетда меҳнат қилаётган барча жамоанинг амалий ҳаракатлари натижасидир.

Имомов Жасурбек Ахроржон ўғли


Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли

-“Муҳтарам Президентимизнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонлари билан «Мард ўғлон» давлат мукофоти таъсис этилган эди. Биз мамлакатимизда буюк аждодларимизга муносиб бўлишимиз, мардлик ва жасорат, қатъиятлилик, ҳалоллик, ватанпарварлик каби фазилатларга эга бўлишимиз зарур. Мустақиллик байрами арафасида бу мукофат нафақат мен учун балки университетимиз учун ҳам берилган деб ҳисоблайман. Бу борада мени қўллаб-қувватлаган университетимиз ректори ва ёшлар билан ишлаш масъуллари ҳамда барча устозларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман” деб, таъкидлайди Имомов Жасурбек Ахроржон ўғли.  

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” деб, энг муҳим ҳаётий тарбияни биз учун келтириб ўтган эдилар.

Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак.

2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”  деб, ном берилишининг ўзиёқ тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини пухта эгаллашимиз зарурлиги ва шартини вужудга келтиради. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради.

Яна бир бор мукофот муборак бўлсин!

                                                                                                           ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura