Хорижий абитуриентлар учун

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА РЕКТОР ТАБРИГИ!


Ҳурматли ва қадрдон университетимиз талабалари! Сизларни янги 2020/2021 ўқув йилининг бошланиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Сизларга мамнуният билан таъкидлашим мумкинки, Университетимизда янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик борасида иккита янги факультет, қатор янги йўналишлар, қўшма дастур, қўшма факультетларнинг очилишини, хорижлик олимлар ҳамкорлиги, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясининг кенг йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳам таълимдаги ислоҳотларнинг самараси сифатида баҳолаш мумкин.

Бугунги пандемия шароити бизнинг ҳаётимизда туб бурилишлар ясади. Ҳаётга муносабатимиз ўзгарди. Таълим тизимида ҳам олдимизда турган кўпгина масалалар борлигини яна бир бор ҳис қилдик. Жамиятимиз, қолаверса турли жабҳалардаги ислоҳотларни Сиз-ёшлар билан амалга оширамиз. Бунинг учун Сиз билимли, ахборот технологиялари, чет тилларини мукаммал биладиган кучли, ватанпарвар, рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишингиз керак. Бу йўлда Университет жамоаси пандемия шароитига қарамасдан Сизлар учун бор имкониятлари, билими ва тажрибасини сафарбар этиш мақсадида масофавий таълимни ташкил этиш бўйича халқаро moodle тизимига асосланган http://webdars.nuu.uz/ электрон платформасини ишга туширди. Ушбу электрон платформа орқали дарс жадвали ва фанлар бўйича ўқув-услубий материаллар билан танишиш ҳамда ўз фикр-мулоҳазаларингизни баён этиш имкониятига эгасиз. 

Сиз азиз талабаларга, фарзандларимга бошланган янги 2020-2021 ўқув йилида хонадонларингизга файзу-барака, тинчлик, ҳар бирингизга мустаҳкам соғлик ҳамда ўқишларингизда улкан зафарлар тилайман.

Сизларга доимо омад ёр бўлсин!

Ўзбекистон Миллий университети ректори профессорАвазжон  Марахимов

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura